18 August 2010
21:44 -
Ўзбекистонда сўровномалар ҳам масхарабозликка айлантирлган, Саддам Ҳусайин замонидаги Ироқда каби
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги “Ижтимоий фикр” номли ҳукуматнинг ташкилоти ўтказган сўровнома натижаларини фақат рус тилида эълон қилди. Балки, давлат тилидан ўзбекчага таржима қилишга улгуришмагандир.
Натижаларга кўра, аҳолининг 90 фоизидан кўпроғи мустақилк йилларида эришилган ижтимоий-иқтисодий ютуқлар билан фахрланиш лозим деб ҳисоблаган эмиш.
Шу муносабат билан қайта қуриш йиллари кенг тарқалган бир латифани эслаш мумкин. Бир америкалик Москвада бир руснинг уйида меҳмон бўлиб яшабди. Унинг кетиши олдидан ясатилган дастурхон атрофида ундан ўз таасуротларини сўрашганда, у “Сизлар энг бахтиёр одамларсиз” дебди. Ҳамманинг ҳайрон ичидаги “Нимага?” деган саволига америкалик шундай жавоб берибди: “Чунки, қандай ғариб аҳволда яшаётганингизни билмайсиз”.
“Ижтимоий фикр” ўтказган сўровноманинг “натижаларини” шу латифа билан тушунтириш энг осон йўл. Аслида, вазият жиддийроқ. Ўзбеклар ўз аҳволларини яхшигина биладилар. Шунинг учун, аниқ қилиб айтиш мумкинки, эълон қилинган сўровнома натижалари сохтадир.
Бошқа шунга ўхшаш ўнлаб саволларга берилган жавоблар ҳам шундай сохтакорлиик натижаси эканлиги ўз-ўзидан маълум.
Шундай бўлса ҳам, “Жаҳон” агентлигининг маълумотлари ичида яна биттаси эътиборга лойиқ. Эмишки, Ўзбекистон аҳолисининг 100 фоизи (яъни мутлақ ҳамма, мухолифат вакиллари ҳам, минглаб қамоқхоналарда ётган мусулмонларнинг оила аъзоларию яқинлари ҳам) президент Ислоим Каримга мутлақ ишонишади ва уни ҳурмат қилишади.
Дарвоқе, Саддам Ҳусайин ҳали ҳокимиятда бўлган вақтда сайловлар ўтказиб, мамлакат аҳолисининг тўппа-тўғри 100 фоизи ўзига овоз берганини эълон қилган эди. 1-2 йилдан кейин унинг Боғдоддаги ҳайкалини бузишаётганда ироқликлар унинг калласини тепиб юришганини телеэкранларда кўрдик. Мамлакат аҳолисининг 60 фоизини ташкил этувчи шиалар унинг ашаддий душмани бўлганини билдик.
Ўзбекистон президентининг ҳам сўнгги келмоқда шекилли.