18 August 2010
20:52 -
Мустақиллик байрами туфайли дам олиш кунлари кўчирилди
Бу йил Мустақиллик куни 1 сентябрь ҳафтанинг том ўртасига – чоршанбага тўғри келмоқда. Бир кунлик байрам бутун иш ҳафтасини бузишидан қўрқиб бўлса керак, Ўзбекистонда расмий дам олиш кунлари бўлмиш 28 август (шанба) ва 29 август (якшанба) дам олиш кунлари бўлган 30 ва 31 августга ўтказилади. Табиий, 28 ва 29 август иш кунлари бўлади. Шундай қилиб, байрамдан олдинги ҳафтада тўла 7 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар кейин уч кун (30, 31 август ва 1 сентябрь) дам олиб, байрам қилгандек бўладилар.
Бугун бу хусусда Ўзбекистон президентининг махсус Қарори эълон қилинди.
Бугун бу хусусда Ўзбекистон президентининг махсус Қарори эълон қилинди.