18 August 2010
13:42 -
Иқтисод соҳасида Россия Жанубий Африкадан, Хитой Ҳиндистондан, Ўзбекистон ҳаммадан орқада қолади
Дунёнинг энг обрўли бизнес нашрларидан бири бўлмиш Financial Times газетасининг немисча тақлидчиси Financial Times Deutschland Россия ва Хитойда митинг-намойишлар эркинлиги йўқлиги ва бу мамлакатлар ҳукуматларининг сиёсий мухолифатни топтаб ташлашга интилишидан келиб чиқадиган натижаларни анализ қилиб, бу икки мамлакатда демократия ва турли фикрлилик бўлмас экан, яқинда иқтисодий ривожланиш бўйича Жанубий Африка Россиядан, Ҳиндистон Хитойдан ўтиб кетиши мумкин, деган хулосага келади.
Газетанинг фикрича, демократия йўлидан кетаётган Жанубий Африка ва Ҳиндистонда ҳам муаммолар йўқ эмас. Масалан, Ҳиндистонда, турли фикрлилик туфайли, ислоҳотларга қаршилик қилаётган кучларнинг позицияси мустаҳкам, Жанубий Африкада эса ишсизлик даражаси катта. Аммо, булар – авторитар режимлар олдидига муаммолар билан солиштирганда ҳеч нарсадир.
Financial Times Deutschland газетасидаги немисча мақоланинг қисқача мазмуни немисларнинг бошқа бир машҳур нашри Deutsche Welle газетасининг русча веб-сайтида берилган.
Мақола асосан Россия ва Хитой ҳақида. Лекин, ундаги хулосалар Ўзбекистон учун ҳам муҳимдир. Чунки, демократияни топташ, мухолифатни йўқ қилиб ташлашга интилиш бўйича Ўзбекистонда аҳвол Хитой ва Россиядан ҳам баттар. Демак, Ўзбекистон иқтисоди бўйича, ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, Қозоғистон каби қўшниларимиздан ҳам орқада қолади. Тўғрироғи, қолиб бўлди ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения