28 April 2006
03:00 -
23:30 - Ўзбеклар ва “Бирлик”нинг дўсти Киевга мэр бўлди
22:30 - Дайнов Ташанов: Мухолифатни бирлаштирамиз, президентликка номзодимиз - Абдураҳим Пўлат
20:00 - ШҲТ маданиятларни ҳам яқинлаштирмоқчими?
19:00 - АҚШнин
23:30 - Ўзбеклар ва “Бирлик”нинг дўсти Киевга мэр бўлди
“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажондан олинган хабарга кўра, ўтган ойнинг охирида Украинада парламент сайловлари билан биргаликда ўтказилган Киев мэри сайловларининг натижалари узоқ тортишмалардан кейин бир неча кун аввал эълон қилинди. Натижага кўра, Украина Христиан-либерал партияси раиси Леонид Черновецкий Киев шаҳрининг мэри бўлди.
Леонид Черновецкийнинг шахси сайтимиз ўқувчилари учун Андижондаги 2005 йил 13 май хунрезлигидан кейин, аниқроғи, 27 мй куни эълон қилинган қуйидаги хабардан маълум:
Киевликларнинг Ўзбекистон элчихоначи олдидаги митинги
Бугун Киев шаҳрининг марказидаги Богдан Хмельницкий кўчаси Зарғалдок инқилоби кунларини эслатарди. 1000 дан ортиқ Украиналиклар бу ердаги Ўзбекистон элчихонаси олдида тўпланиб, Ўзбекистон хукуматининг Андижондаги хунрезлигига қарши митинг ўтказдилар.
Андижондаги қонхўрликка қарши шу кунгача дунё бўйича ўтказилган пикет ва митинларнинг энг каттаси бўлган бу тадбир Украина Христиан-либерал партияси (УХЛП) томонидан уюштирилди ва унга партиянинг раиси, Украина Олий Радасининг депутати Леонид Черновицкий шахсан раҳбарлик килди.
Митингчиларнинг қўлида юзлаб байроқлар ва плакатлар бор эди. Мана плакатлардаги баъзи сўзлар: «Каримов – Пиночет», «Каримов Гаага судига», «Каримов қотил», «Каримов истеъфога чиқсин», «Ўзбекистон мухолифатчиларига эркинлик», «Халқаро текширув ўтказилсин» ва хоказолар.
Митингни очиб берган Леонид Черновицкий, хусусан, шундай деди: «Бугун биз ўзбеклар билан бирга эканлигимизни, унинг мусибати бизнинг мусибатимиз эканлигини изҳор этмоқ учун йиғилдик. Ўзбекистон ҳукуматининг хунрезлиги, халқнинг қонини тўкиши бутун дунёни ларзага келтирди. Бундай жиноят кечирилмайди, Каримов ва унинг малайлари адолат олдида жавоб беришлари шарт. Ўзбекистон халқи бу қонхўр режимдан қутилажакдир». У Украина Олий Радасида Ўзбекистон ҳукумати билан ҳеч қандай шартномалар имзоламаслик, ҳатто, Ўзбекистон билан дипломатик алоқаларни тўхтатиш масалаларини кўтариб чиқишга ҳам ваъда берди…
1,5 соатлик митинг сўнгига яқинлашиб келар экан, Андижон хунрезлиги қурбонлари хотираси учун бир дақиқалик сукунат эълон қилинди.
Митинг охирида Леонид Черновицкий митингда қатнашган «Бирлик»чиларга миннатдорчилик билдирди ва митинг қатнашчиларига қараб «Ишонаманки, яқин келажакда озод Ўзбекистоннинг янги президенти сизларга миннатдорчилик билдиради» деди. Сўнгра у элчихонага караб хитоб қилди: «биз яна бу ерга қайтиб келамиз, яна кўпроқ бўлиб келамиз, Ўзбекистонда режим ўзгармагунча келаберамиз». Шу пайтда йиғилганлар «Ўзбек халқи буюк халқ, уни енголмайсиз» деб майдонни ва элчихонани ларзага солишарди.
* * *
Леонид Черновицкийнинг Киев мэри қилиб сайланиши Украинада яшаётган ўзбек қочқинлари тарафидан ҳам мамнуният билан қабул қилинди. Исмоил Дадажон янги мэрни ғалаба билан шахсан табриклаган бўлса, “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат унга табрик мактуби юборди.
22:30 - Дайнов Ташанов: Мухолифатни бирлаштирамиз, президентликка номзодимиз - Абдураҳим Пўлат
Сиёсатда рақобатгтнинг мавжудлиги жамият тараққиётининг асосий омилидир.
Ҳар қандай сиёсий партиянинг бош мақсади ўз ғоялари ва дастурини ҳаётга тадбиқ қилишга эришишдан иборат экан, бунинг учун ҳар қандай партия, хусусан “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси (БХҲП) ҳокимиятга келиши керак. Ҳокимиятга келишнинг демократик йўли сайловларда қатнашиб, ғалаба қозонишдир.
Демократик давлатларда партиялараро рақобатда иштирок этиш, яъни расман рўйхатга олиниб, сайловларда ўз номзодлари билан қатнашишига тўсиқлар йўқ. Ҳақиқий кўппартияликка ўтишни истамаётган Ўзбекистон ҳукумати мавжуд қонунлар доирасида рўйхатдан ўтиш учун лозим бўлган барча ҳужжатларини ўз вақтида Адлия вазирлигига топширган “Бирлик” Партиясини рўйхатдан олишдан қочмоқда.
Партиямиз расман рўйхатдан ўтиш учун ҳокимиятнинг икки тармоғи – ҳукумат ва суд билан ҳуқуқий майдонда кураш олиб бораётган айни пайтда, надоматлар бўлсинким, мудҳиш Андижон воқеалари юз берди ва уларни баҳона қилган ҳукумат томонидан демократик мухолифатнинг фаолияти феълан тўхтатиб қўйилди. Аммо, БХҲП ўз мақсадлари йўлидаги ҳаракатларини тўхтатмади ва тўхтатмайди ҳам.
Ўзбекистон президентлигига ўтказиладиган сайловларга қисқа вақт қолди. Мавжуд қонунларга кўра у келаси йилнинг 30 декабрида бўлиши керак. Бугуннинг долзарб вазифаси ўша президентлик сайловларида ўз номзодимиз билан иштирок этишдир. Шу сабабли партиямизни рўйхатдан ўтказиш жараёнини тезлаштиришимиз керак. Агар, расмий рўйхатдан ўтган сиёсий партия сифатида бу муҳим тадбирда қатнаша олмасак, иккинчи йўл - сайлов қонунлари доирасида сайловчилар ташаббус гуруҳи тузиш, у орқали номзод кўрсатиш ва сайловларда иштирок этиш йўлини танлашимиз керак.
Ўтган йили мамлакат парламенти ва маҳаллий кенгашларга сайловларда қатнашшиш учун партиямиз ўндан ортиқ сайлов округидан мамлакат парламентининг қуйи палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш учун сайловчилар ташаббус гуруҳларини тузишга ҳаракат қилди ва 7 округдан бундай гуруҳларни тузиб, номзод кўрсатишга эришди. Ҳукумат турли туман лўттибозликлар билан номзодларимизни рўйхатга олмаган бўлса-да, айнан шу воқеа биз ҳокимият билан ҳуқуқий соҳада рақобат қила олишимизга далолат беради.
Демак, Ўзбекистон президенти сайловларида ҳам қатнашиш учун куч топа оламиз.
Ҳақиқий сайловлар бўлса, ғалаба қозонишимиз муқаррар, аммо, мавжуд диктатура шароитида, ҳаққоний сайлов ўтказилишини кутиш соддалик бўларди. Шундай бўлса ҳам, биз сайловларга қатнашишимиз шарт. Шу йўл билан, энг камида, сон ва сифат жиҳатидан катта ижобий ўзгаришларга имкон яратган бўламиз. Бу ижобий ўзгаришлар замирида мухолифат тан олишининг муқаррарлиги ётади.
Ютуқ ва камчиликларимизни ўзбек мухолифати тарихига қараб сарҳисоб қиладиган бўлсак, Ўзбекистн президентлигига мухолифат лидерларидан бирининг номзоди қўйилган 1991 йил сайловларини эсга олайлик. Ўша кезларда ҳали диктатура эсини йиғиб ололмаган, ўзбек халқининг мухолифатга ишончи баланд эди. Ўн минглаб аъзолари, миллионлаб қўллаб қувватловчилари бор сиёсий мухолифатга эга эдик.
Шундай бўлишига қарамасдан, шуҳратпараст мухолифат намоёндалари мухолифатни сайловлардан олдин бўлиб ташланишига йўл очиб берганлари, сайлов олдидан кучларни бирлаштиришга интилмаганлари сабабли жиддий натижага эришолмадик. Кейинчалик, ҳукумат мухолифатга қарши репрессиялар уюштириб, бизни сиёсий куч сифатида ривожланишимизниг олдини олди.
Бу кунда БХҲП қайтдан шаклланиб улгурди, у ҳукуматнинг мавжуд чўнтак партиялари билан ҳуқуқий майдонда рақобат қилиш ва ғалаба қозониш кучига эга. Аммо, қаршимизда қонунларни тап тортмасдан оёқ ости қилиб кетаверадиган ҳукумат бор. Демак, яна ҳам кучлироқ бўлишга эҳтиёжимиз бор.
Яна ҳам кучлирқ бўлишнинг ягона йўли - бутун мухолиф кучларни бирлаштириш. Қандай қилиб?
Бугун Ўзбекистондаги ҳамма мухолиф партиялар ва ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятларни бирлаштирувчи ташкилот “Давра Кенгаши”дир. Демак, унинг артофида янада жиплашишимиз керак. “Давра Кенгаши”нинг фаолиятида сўнгги пайтда жиддий янглишликлар бўлди. Уларни ошиб ўтиш лозим.
Хулоса қилиб айтганда, бугуннинг долзарб масаласи – БИРЛАШИШ ва мухолифатнинг ягона номзоди билан сайловда иштирок этишдир.
Ўтган парламент сайловлари чоғида кўплаб хатоларга ҳам йўл қўйилди. Бу хатоларни келажак сайловларда такрорламаслигимиз керак. Бунинг учун, авваламбор, сайловга оид қонунлар, номзод кўрсатиш, уни рўйхатдан ўтказиш, сайловчиларнинг ташаббус гуруҳларини тузиш тартибларини атрофлича ўрганиб чиқиш жуда муҳим. Юқорида зикр этилган тартиб-қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президент сайлови тўғрисидаги қонуннинг 24, 241, 242, 25 ва 26 моддаларида ўз аксини топган.
Яна масаланинг муҳим жиҳатларидан бири – ҳар томонлама мукаммал номзодни танлаш, ҳамда танланган номзодни қўллаб қувватлашга барча демократик руҳдаги ташкилот ва гуруҳларнинг якдиллигини таъминлаш.
Биз, Қашқадарёлик бирлашган мухолифат фаоллари - демократик позицияга собит, сиёсий тажрибали, миллатимиз манфаатларига содиқлигини кўп марта намойиш қилган инсон - “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат мухолифат номидан президентликка умумий номзод қилиб кўрсатилишини истардик.
Қашқадарёнинг бирлашган мухолифати номидан:
Дайнов Ташанов
Қарши шаҳри, 26 апрель 2006 йил
20:00 - ШҲТ маданиятларни ҳам яқинлаштирмоқчими?
Ҳозиргача Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) доирасида бу ташкилотга аъзо мамлакатлар хавфсизлик кенгашлари котибларининг, мудофаа, ташқи ишлар, иқтисодиёт, савдо-саноат ва молия вазирликлари раҳбарларининг кенгашлари фаолият юритар эди. Энди улар ёнига, маданият вазирлари кенгашлари ҳам қўшилибди.
ЎзА хабарига кўра, кеча Тошкентда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон маданият маҳкамалари раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтган. Мажлисда ШҲТ Котибияти вакиллари ҳам катнашган. Унда 2007–2008 йилларга мўлжалланган режа ва шу йил июнида Хитойда ШҲТга аъзо мамлакатларнинг санъат фестивалини ўтказишга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинган.
19:00 - АҚШнинг Ўзбекистондаги яна бир ташкилоти ёпилди
Ўзбекистон режими Америка Юристлар Уюшмасининг мамлакатимиздаги бўлимини расман ёпди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг даъвоси бўйича Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари суди қарор чиқарди. 1995 йилдан бери Ўзбекистонда қонунчилик соҳасида фаолият олиб бораётган мазкур уюшманинг қароргоҳи АҚШда бўлиб, у сўнгги вақтларда ёпилган халқаро ташкилотларнинг олтинчисидир.
17:30 - Украина президентининг қароргоҳи олдида ўзбекларнинг пикети бўлмоқда
Шу дақиқаларда Украинада вақтинча яшаётган ўзбекистонлик қочоқлар президент Юшченконинг Киевдаги қароргохи олдида пикет ўтказмоқдалар. Уларнинг асосан 2 талаблари бор:
1. Бундан бир неча ой аввал Кримдан Ўзбекистонга ноқонуний депортация қилинган 11 нафар ўзбек қочоғининг тақдири билан Украина ҳукумати шуғулланиши лозимлиги.
2. Ҳозир Украинада яшамоқда бўлган бир неча минг ўзбекистонлик қочқинларга халқаро нормаларга кўра муносабатда бўлиш, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини топташ ҳолларига барҳам бериш.
Таҳминан 30 киши қатнашаётган пикет “Бирлик” Партиясининг Украина бўлими, Украинадаги ўзбек сиёсий қочқинлари жамияти, ва Украинанинг “Чегара билмас ташаббуслар ҳаракати” томонидан тайёрланган. Пикетда “Пора” партиясининг вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар.
Пикетчиларнинг қўлларида уларнинг талабларини ёритувчи плакатлар ва депортация қилинган 11 қочоқни рамзий шаклда ифодаловчи 11 кишининг картондан ясалган силуэтлари бор бўлиб, уларга депортация қилинганларнинг исмлари ёзилган. Плакатлардан бирида иккита каллали аждаҳонинг сурати чизилган ва унинг бир калласига “Украина Хавфсизлик Хизмати”, иккинчисига эса, “Украина Миграцион хизмати” сўзлари ёзилган.
Пикет Украинанинг 1-чи ва 5-чи телеканалларининг камералар билан жиҳозланган гуруҳлари ва кўплаб газеталарнинг мухбирлари томонидан кузатилмоқда. “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, Украинадаги ўзбек сиёсий қочқинлар жамияти раиси Исмоил Дадажон, жамият раисининг ўринбосари Ҳотам Хожиматов ва бошқалар журналистларга пикетнинг мақсади ва талабларини тушунтириб интервьюлар бермоқдалар.
16:00 - Икки ўтнинг ўртасида қолган Давлат мулки қўмитаси
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида“ куни кеча қарор чиқариб, мазкур қўмита раҳбариятининг ишини қониқарсиз деб топди ва Давлат мулки қўмитаси, унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари, давлат мулки улушига эга компанияларда алғов-далғов бошлашга фатво берди. Қарорга кўра, қўмитанинг “муҳим стратегик йўналишлар бўйича тегишли даражада ташаббускорлик кўрсатмаётган“, энг юқоридан энг пастгача бўлган раҳбарлари ва мутахассисларига нисбатан “қатъий жавобгарлик чоралари, шу жумладан эгаллаб турган вазифасидан озод этишгача чоралар“ кўрилади.
Қарорда қуйидагича сафсата гапларни ўқиймиз: “Кўплаб холдинг ва акционерлик компанияларининг низом жамғармаларида акцияларнинг давлат пакетлари улуши асоссиз равишда юқорилигича сақланиб қолмокда.“ Ёки, бўлмаса: “амалда директорлар корпуси (давлатнинг ишончли вакиллари ва бошқарувчилари, дейилмоқчи, - “Ҳаракат“ изоҳи) акционерлик жамиятларини бошқариш тизгинини ўз қўлларида ушлаб турибди.“ Ва ҳ.к.
Бу - хорижий бизнесменларга ҳам, маҳаллий тадбиркорларга ҳам кўп йиллардан бери аён ҳақиқатлар. Бугун ушбу гаплар (қарор ибораларидан фойдаланамиз:) “бозорда монопол мавқега эга бўлган, катта инвестициялар, жумладан хорижий инвестициялар оқимига, замонавий технологияларнинг жорий этилишига эҳтиёж сезаётган йирик компаниялар“ ғамида айтилмоқда.
Ўзбекистон Давлат мулки қўмитаси республика иқтисодиётида мулкчилик муносабатларини белгилаб, ишлаб чиқариш тараққиётини таъминловчи органдир. Лекин қўмита икки ўтнинг ўртасида қолган: бир томонда, бозор иқтисодиётининг хусусий мулкка мустақиллик ва эркинлик бериш тамойиллари ва иккинчи томонда мавжуд режимнинг ҳамма нарсани назоратда сақловчи маъмурий-буйруқбозлик тамойиллари.
Бу иқтисодий дилеммани қўмитанинг марказий ва жойлардаги раҳбариятини ўзгартириш билан ҳал қилиб бўлмайди. Масаланинг ечим йўли – маъмурий-буйруқбозликдан воз кечиш. Аммо, бунинг учун сиёсий ислоҳатлар лозим. Каримов эса буни истамайди, демак, иқтисодда ҳам ҳеч қандай ўзгариш қилиб бўлмайди.