27 April 2006
03:00 -
20:00 - “Бирлик”чи Васила Иноятнинг 50 йиллик юбилейи
17:00 - Ўзбекистон режими Роза Отунбоевадан қаттиқ домангир
10:00 - В Москве вынесен приговор по делу о «Хизб-ут-Тахрир»
3:00 - Ҳиндистон Бош вазирининг Ўзбекистондаги сафари
20:00 - “Бирлик”чи Васила Иноятнинг 50 йиллик юбилейи
Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби билан “Бирлик” ўтказган ҳамма муҳташам митинглар каби 1990 йил 18 октябрь куни кечкурун Ўзбекистон меҳмонхонаси олдида бўлган митинг ҳам видеога олинган. Ўша видеофильмни кўрган одамнинг диққатини тортадиган бир саҳна бор. Вақт ғира-шира, Каскали ва қалқонлу таёқлар билан қуролланган милиционерлар митингчиларни ўраб олишган бўлиб, уларни меҳмонхона олдидан суриб чиқаришга интилишарди. Шу пайтда ўтрага чиққан ўрта ёшли бир аёл одамларга ўзининг шеърини ўқир экан, “Она тилим олган куним тўй қиламан” деб хитоб қилганда анча-мунча одамнинг кўзига ёш келди.
Ўша кундан эътиборан мамлакатимиз тарихига кирган бу аёл Васила Иноят эди.
Шу куни Васила фақат тарихга эмас, катта сиёсатга ҳам қадам қўйганди. Ҳозир у Ўзбекистонда амалда фаолият кўрсатаётган ягона мухолифат партияси - Бирлик”нинг Бош котиби, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш “Эзгулик” жамиятининг раиси, бутун дунё танийдиган сиёсий арбоб. Кеча у 50 ёшга кирди.
Васила Тошкентда туғилиб улғайди. 1973 йили ўрта мактабни битиргач, Фанлар Академиясининг Ўсимликлар химияси институтига ишга кирди, айни замонда Тошкент давлат университети Химия факультетининг кечки бўлимида таҳсил олабошлади. 1979 йилда Университетни битирди, кейинчалик Пахта целлюлозаси институтига ўтди.
80-чи йилларнинг охирида “Бирлик” халқ ҳаракатининг фаоллари ҳамма ерда ўзбек тилининг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан машғул эдилар. Улар расмий доираларда ҳам ўзбек тили қўлланиши кераклигини даво қилишар ва ўзбек тилиги давлат тили мақоми бериш талаби билан ёзилган мурожаатномага имзо тўплашарди. Васила ҳам бу ишларга аралашди ва охир-оқибат “Бирлик”нинг фаолига айланди.
Васила Иноят 1990 йилда “Бирлик”нинг Тошкент шаҳар ташкилоти Кенгашига котиб этиб сайлангандан кейин институтдаги ишидан кетди ва ҳаётини профессионал сиёсатчиликка бағишлади.
1992 йили “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга қарши ҳукумат тарафидан уюштирлиган суиқасддан кейин президент Каримовнинг номини очиқ айтмасдан, уни қонхўрликда айблаб шеър ёзган Василага қарши жиноий иш очилди ва Тошкент шаҳар суди уни 3 йил озодликдан маҳрум этиш қарорини олди, аммо, ёш болалари борлигини ҳисобга олиб, ҳукм шартлига айлантирилди.
Шу суд жараёнинг ёритиш учун Тошкентга келган “Известия” газетасининг мухбири Марина Лебедева Васила билан яқиндан танишгач, шундай деган эди: “Агар Ўзбекистонда Васила каби 5 аёл бўлса эди, Каримов бу ердан қочиб кетган бўларди.Аммо, минг афсуски, ўзбек аёли бу кунга қадар бир Василани туғибди”. Бундан кейинги воқеалар, хусусан, Андижондаги хунрезлик шуни кўрсатмоқдаки, Маринанинг “минг афсуси” жуда ҳам ўрнида айтлган.
1992-94 йиллари мухолифатга қарши қилинган ҳужумлар натижасида, унинг фаолияти ўта сустлашди. Васила Иноят ҳам жуда кўпчилик “Бирлик” фаоллари каби ҳуқуқ ҳимоячисига айланди. Шу йўл билан мухолифат бутунлай йўқолиш хавфидан қутилди. Бу аср бошларида эса мухолифат қайтадан жонланишга бошлади.
2003 йилда “Бирлик” халқ ҳаракати 10 йиллик танаффусдан кейин биринчи Қурултойини ўтказди, Ҳаракат партияга айлантирлди. Бу ишларни бажаришда Васила Иноятнинг ташкилотчилик қобилияти катта роль ўйнади. У “Бирлик” Партиясининг Бош котиб этиб сайланди.
Васила олдинги йилларда каби шу кунларда ҳам курашда. У Ўзбекистонни диктатурадан қутқариш, мамлакатимизни замонавий демократик давлатга айлантириш учун олиб бораётган фаолиятини ҳормай-толмай давом эттирмоқда.
Унинг ҳамма сафдошлари, биринчи навбатда “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари оташин курашчини туғилган куни билан чин кўнгилдан табриклаб, унга узоқ умр, сиёсий курашда ғалабалар, оилавий ҳаётда бахт тилайдилар.
17:00 - Ўзбекистон режими Роза Отунбоевадан қаттиқ домангир
Яқинда Қиргизистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Роза Отунбоева мамлакатдаги “Дело №“ газетасига интервью бериб, ўзи андижонлик қочоқларни Руминияга жўнатиш ташаббускори ва ташкилотчиларидан бири бўлгани, уларни самолёт зинапоясигача кузатиб қўйгани ҳақида фахр билан айтган экан. Шу муносабат билан Ўзбекистон режимининг расмий газетаси бўлган “Халқ сўзи“ кечаги, 26 апрель сонидаги “Ватандан яхши ёр бўлмас...“ мақоласида, ўзбек томони Р.Отунбоевага катта бир нарсани ўтказиб қўйгандек, ундан каттик домангир бўлиб, куракда турмайдиган маломат тошини отади.
Мазкур мақола муаллифи деб газетанинг Фарғона вилоятидаги мухбири Набижон Собир кўрсатилган. У ёзади: “Демак, машъум Андижон воқеалари туфайли қўшни мамлакатдан қўним топган қочкинларни олис Руминияга жўнатиш, баъзи сиёсатчилар айюханнос солганларидай, “бутун жамоатчилик фикри“ эмас, балки бир гуруҳ калтабин сиёсатчиларнинг хоҳиш-иродаси экан. Мана энди улар бу “жасорат“ларидан мансаб деса эътиқодларидан ҳам воз кечадиган зот эканликларини яшириш учун фойдаланишаяпти.“
Майли, Р.Отунбоева ва Қиргизистоннинг амал пиллапоясида бўлган сиёсатчилари қандай зот эканликларини муҳокама қилиш ва уларни ҳақоратлашни мақола муаллифи ихтиёрига қўйиб берайлик-да, Ўзбекистон режимининг чиндан ҳам Отунбоевага ўтказиб қўйган жойи борми? - деган саволга жавоб берайлик.
Маълумки, ўтган йили Қирғизистондаги март инқилоби ғалаба қозонгач, янги ҳукуматнинг ташқи ишлар вазири сифатида Р.Отунбаева ва бошка сиёсатчилар биринчи бор Ўзбекистонга келишган, бу ерда И.Каримов уларга илтифот кўрсатишга ва Қирғизистоннинг янги маъмуриятини қўллаб-қувватлашга мажбур бўлган эди. Ўзбекистон режимининг Р. Отунбаевага ўтказиб қўйган яхшилиги шундангина иборат. Энди, Андижон воқеаларидан деярли бир йил ўтиб, Ўзбекистон режимининг Р.Отунбоева кабиларни кўрарга кўзи йўқ, отарга ўқи.
10:00 - В Москве вынесен приговор по делу о «Хизб-ут-Тахрир»
26 апреля 2006 г. судья Кузьминского районного суда г. Москвы Д.Монекин рассмотрел уголовное дело по обвинению гражданина Узбекистана, 24-летнего Сардорбека Сиддикова, в участии в запрещенной исламской партии «Хизб ут-Тахрир». Подсудимый приговорен к 1 году лишения свободы с отбыванием в колонии-поселении.
Решение было принято без судебного разбирательства, что предусмотрено особым порядком рассмотрения дела (гл. 40 УПК РФ). Такой порядок может применяться по желанию подсудимого при его согласии с предъявленными обвинениями, если максимальный срок наказания по ним не превышает 10 лет лишения свободы и при отсутствии возражений со стороны гос. обвинителя. В этих случаях судья вправе назначить наказание в пределах 2/3 от максимального, предусмотренного соответствующими статьями УК РФ.
Сардорбек Сиддиков признал свое участие в деятельности «Хизб ут-Тахрир» и ходатайствовал о вынесении приговора в особом порядке. Инкриминируемая ему ст. 282-2 ч.2 УК РФ предусматривает наказание до 2 лет лишения свободы, следовательно, он мог быть осужден не более чем на 1 г. 4 мес.
Государственный обвинитель, помощник Кузьминского межрайонного прокурора Е.Катыхова, просила суд назначить Сиддикову именно такое наказание, однако судья учел чистосердечное раскаяние подсудимого и его положительные характеристики, предоставленные адвокатом Мариной Морозовой, и счел возможным уменьшить срок наказания.
В тот же день в другом регионе России закончился еще один судебный процесс: Нижневартовский городской суд (Ханты-Мансийский автономный округ) также рассматривал дело о причастности к «Хизб ут-Тахрир». Подсудимый, 21-летний гражданин Узбекистана Исмаил Нурматов, признан виновным в участии в запрещенной организации (ст. 282-2 ч.2 УК РФ) и в склонении лиц к участию в ее деятельности (ст.205-1 ч.1 УК РФ) и осужден на 4 г. 3 мес. лишения свободы с отбыванием в колонии общего режима.
Ранее Комитет «Гражданское содействие» и ПЦ «Мемориал» уже сообщали о задержании Сиддикова и Нурматова. Оба они были взяты под стражу в Москве, Сиддиков – 14 октября, а Нурматов – 29 декабря 2005 г. (Подробнее об этом см. пресс-релиз от 27.01.2006 г.).
Обвинения обоих основаны на изучении и распространении ими литературы «Хизб ут-Тахрир» и других печатных изданий исламистской тематики.
По данным мониторинга, который проводят совместно Комитет «Гражданское содействие» и ПЦ «Мемориал», на сегодняшний день в России по аналогичным обвинениям вынесено уже 19 приговоров, по которым осуждены 49 человек, из них 32 – к реальному лишению свободы. Все эти приговоры основаны на решении Верховного Суда РФ от 14.02.2003 г. о признании террористическими 15 мусульманских организаций. По мнению одного из ведущих московских адвокатов, Юрия Костанова, мотивировка включения в список некоторых из них, в т.ч., «Хизб ут-Тахрир», а также процедура принятия решения об их запрете не выдерживают критики с позиций права.
30 января 2006 г. Ю.Костанов подал в Президиум Верховного Суда РФ надзорную жалобу на это решение в интересах своего доверителя – одного из осужденных за причастность к указанной организации.
Елена Рябинина,
руководитель программы «Помощь
политическим беженцам из Центральной Азии»
Комитета «Гражданское содействие»
27.04.2006
3:00 - Ҳиндистон Бош вазирининг Ўзбекистондаги сафари қариди
Кеча, 26 апрелда Ўзбекистон давлат раҳбарининг таклифига кўра юртимизда бўлган Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Синкхнинг ташрифи ниҳоясига етди. Расмий хабарларда икки тарафлама учрашувлар самарали кечгани, ва эндиликда Ўзбекистон Ҳиндистон муносабатлари янги боскичга кўтарилгани айтилади. Мазкур ташриф доирасида Ҳиндистон ҳукуматининг вазирлари Ўзбекистоннинг бир неча идораларида англашув меморандумларини имзолаганлар. Шунингдек, ишбилармонлар доираси вакиллари билан ҳам мулоқотлар уюштирилган.
Кузатувчиларнинг фикрича, Ҳиндистон ҳукумати делегациясининг ташрифидан сўнг мамлакатимизга инвестицияларнинг оқиб келиши, ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларнинг гуллаб-яшнаши бир хом гап. Чунки Ўзбекистонда бунинг учун қулай инвестицион муҳит, эркин бозор муносабатлари шаклланмагн. Аксинча, Ўзбекистон раҳбарининг Европадан қайтаётган бу делегацияни йўл-йўлакай таклиф этишидан мақсад дунё миқёсида яккаланиб бораётган Ўзбекистонинг "обрў"сини намойиш этишдан бошқа нарса эмас.
Қозоғистон раҳбари Ўзбекистонга янги элчи юборади
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг кечаги кун билан имзоланган Фармонига кўра, Асқар Мирзаахметов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Фармонда аввалги элчи Тлеухан Қабдраҳмановнинг лавозимидан озод қилиниши унинг бошқа ишга ўтгани билан изоҳланади.