29 September 2011
20:32 - Барак Обама ва Ислом Карим телесуҳбат қилишди: Бу яхшими, ёмонми? “Бирлик”нинг роли борми, йўқми?

Вашингтондан Оқсаройга қўнғироқ қилиб, Президент Ислом Каримни мустақилликнинг 20 йиллиги билан қутлаган Президент Обама ўзаро ҳамкорлик ришталарининг боғланаётганидан хурсандлигини айтибди. Сим орқали мулоқотда икки президент "Афғонистонда барқарорлик, хавфсизлик ва тинчлик ўрнатишни қўллаб-қувватлаш"га доир муштарак манфаатларни муҳокама қилган. Суҳбатда кўп тарафлама муносабатлар, жумладан, фуқаролик жамиятлари ўртасидаги мулоқотни кучайтириш масаласи ҳақида ҳам гап борган.

Обаманинг қўнғироғи тимсолий характерга эга бўлиб, у сиёсий интеграция нуқтаи назаридан ўта муҳим қадамдир, дейди мухбиримиз. Ўзбекистоннинг изоляциядан чиқиши ҳамда демократик ҳамжамият билан мулоқотлари биринчи навбатда сиёсий мухолифат учун ҳам имкониятлар эшигини очади. Йиғи-сиғидн нарига ўта олмаётган айрим мухолифатчилар Америка демократияси шамолидан фойдаланиб, олдинга интилиши, имконқадар расмий мавқега эришишга уриниши лозим.

Икки президентнинг телесуҳбати ҳақидаги хабарнинг баъзи қизиқ тарафлари ҳам бор.

Биринчидан, бу хабар Ўзбекистон президентининг ҳеч ким ўқимайдиган матбуот хизматининг сайтида кеча эълон қилинган бўлиб, Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги yни ярим кун ўтгандан кейин, президентнинг матбуот хизмати эмас, “Народное слово” газетасига асосланиб берган. ЎзАда бу хабар берилмаган ҳам.

Иккинчидан, телесуҳбат учун баҳона сифатида Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги билан табриклаш кўрсатилдими, демак, Обама Ислом Каримга сим қоққан. Аммо, хабарларда бунга урғу берилмайди. Нимага? Камтаринликми? Ислом Каримнинг табиатидан келиб чиқилса, жавоб – йўқ.

Учинчидан, нима учун табриклаш байрамдан бир ой ўтгач бўлмоқда?

 

Ҳамма нарса охирги саволнинг жавоби остида ётади.

Ҳозир ҳамма тушунадики, АҚШ, Европа Иттифоқи каби, Ўзбекистон билан 2005 йилда паст даражага тушиб кетган муносабатларини тикламоқчи. Ўзини демократ деб ҳисоблайдиганларнинг бир қисми бу тикланишга қарши эканлиги ҳам маълум. Аммо, 25 сентябрда “Ҳаракат” агентлиги “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг “АҚШнинг Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаши ва ёрдам бериши - Ўзбекистоннинг ўрта ва узоқ ваъдали манфаатларига уйғундир” деген сўзларини эълон қилди.

Ҳеч шубҳа йўқ-ки, вазият шундан кейин ўзгаришга бошлади ва Барак Обама кеч бўлса ҳам Ўзбекистон президентига телефон қилди. Ислом Карим вазиятни яхши тушунгани учун телефон қилган Обама эканлигини урғуламаяпти. У “Бирлик”нинг ролини пасайтириш учун Обамага ўзи телефон қилиб, табрик тилаб олганини айтишга ҳам тайёр.

Хуллас, ҳеч шубҳасиз, Барак Обаманинг кеча Ислом Каримга телефон қилишида “Бирлик” Партияси ва унинг лидери айтган гапларнинг роли етралича бор.

Ўзбекистонда бу хабарни тарқатишга шошилишмаганидан тахмин қилиш мумкинки, Барак Обама ўзбек мухолифати ҳақида ҳам гапирган, балки, тўғридан-тўғри “Бирлик” номини ҳам тилга олган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону