26 April 2006
03:00 - 19:00 - Андижон қирғинининг бир йиллиги олдидан - Ўзбекистон - Қозоғистон: чегарадаги можаролар - Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (25 апрель, сешанба маълумоти) 16:00 - СФ ратифицировал договор о союзничестве с Узбекистан
19:00 - Андижон қирғинининг бир йиллиги олдидан

Андижон қирғини содир этилганининг бир йиллиги яқинлашмоқда. Қўрққан олдин мушт кўтарар деганларидек, Ўзбекистон ҳукумати мазкур воқеалар фуқаролар исёни эмас, балки террорчиларнинг чиқиши бўлган деб жамоатчиликни чалғитиш учун янги ҳаракатларини бошлаб юборди. Шу кунларда, масалан, мамлакатнинг туман ҳокимликларида маҳаллаларнинг фаолларини тўплаб, парламент депутатлари ва бошқа мансабдорлар иштирокида Андижон воқеаларининг “асл сабаблари“, “ташкилотчилари“, “бюртмачилари“ кимлиги ҳақида маърузалар тингланмоқда, уларда “террорчиларнинг ўз қўли билан олинган“, титри ўзбек, инглиз ва рус тилларида тайёрланган фильмлар намойиш этилмоқда.

Андижон вилоятида эса сўнгги кунларда пойтахтлик хонандаю спортчилар вилоятнинг шаҳар ва туманларида учрашувлар ва концертлар ўтказиб, кеча, 25 апрелда вилоят марказидаги янги стадиондаги тадбирда қатнашдилар. ЎзА хабарига кўра, барча чиқишларда “мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш нечогли муҳимлиги ҳақида фикрлар билдирилган“. Тадбирда бош вазир ўринбосари Р.Косимов, вилоят ҳокими С.Бегалиев иштирок этган.

Шу билан айни вақтда Европада Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) нинг Демократик тартиботлар ва инсон ҳуқуқлари бўлими (ODIHR) ўтган йил кузида Ўзбекистон Олий судида Андижон воқеаларининг 15 “айбдори“ устидан ўтказилган суд жараёни тўғрисидаги катта ҳисоботини эълон қилди. Унда бу жараён одил судлов бўлмаганлиги тўғрисида хулоса чиқарилган. Шунинг учун ODIHR 15 судланувчига нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилиниб, улар устидан суд жараёнини холис айблов хулосалари асосида қайта ўтказишни тавсия қилади, Ўзбекистон маъмурларидан Андижон воқеаларига алоқадор деб судланганлар олдига халқаро кузатувчилар киришига рухсат этилишини сўрайди.

Ўзбекистон - Қозоғистон: чегарадаги можаролар

Қозоғистоннинг “Хабар“ телеканали билдиришига кўра, бу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги 19 апрель куни Ўзбекистон - Қозоғистон чегарасида Ўзбекистон чегарачилари томонидан Қозоғистон фуқаросига огир тан жароҳати етказилиб олиб кетилиши муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборган.

Телеканал хабарида айтилишича, Қозоғистоннинг Бавуржон Аҳмедов деган 24 ёшли фуқароси чегаранинг Қозоғистон томонида мол боқиб юрган бўлган. Шунда бир неча ўзбек чегарачилари ўша томонга ўтиб, у билан жанжаллашганлар, бошини ёриб, чалахуш ҳолатда олиб кетганлар. Етказилган шикаст шунчалик жиддий бўлганки, Қозоғистон фуқароси Тошкент шаҳрининг касалхоналаридан бирига келтирилиб, унинг калла суяги 20 апрелда хирургик операция қилинган.

Қозоғистон томони ўз нотасида воқеа юзасидан тергов ўтказилиб, айбдорлар жазоланиши ва Д.Аҳмедовнинг қайтарилишини талаб қилади.

Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (25 апрель, сешанба маълумоти)

Расмий курс (Ўзбекистон Марказий Банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1220,94 сўм; 1 евро = 1507,25 сўм; 1 рубль = 44,37 сўм.

Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки Иқтисодий Алоқалар Банки бахоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1230 сўм ва харид қилишда 1235 сўм; 1 евро = сотишда 1508 сўм ва харид қилишда 1528 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2180 сўм ва харид қилишда 2210 сўм.

Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1250 сўм ва харид қилишда 1270 сўм.

16:00 - СФ ратифицировал договор о союзничестве с Узбекистаном

Совет федерации в среду ратифицировал договор о союзнических отношениях между Российей и Узбекистаном.

Являясь продолжением договора о стратегическом партнерстве между странами от 16 июня 2004 года, данный договор предусматривает дальнейшее развитие и углубление взаимодействия в политической, военной, военно-технической, торгово-экономической и гуманитарной областях.

В документе отмечается, что союзнические отношения между двумя странами рассчитаны на долгосрочную основу и предусматривают оказание взаимной помощи в случае совершения акта агрессии против одной из сторон, на объединение усилий в противодействии международному терроризму, распространению оружия массового поражения, незаконному обороту наркотических средств. //РИА «Новости»

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону