25 April 2006
03:00 - 23:00 - ҚАШҚАДАРЁ ДЕМОКРАТИК ТАШКИЛОТЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ МУРОЖААТИ 20:00 - Россия- Ўзбекистон: навбатдаги ҳарбий машгулотлар - Самарқандда тўрт миссионер жазоланди 16:00 - Яна бир мусулмон Ўзбекистонга экстрадация қилин
23:00 - ҚАШҚАДАРЁ ДЕМОКРАТИК ТАШКИЛОТЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ МУРОЖААТИ

Ўзбекистон мухолифати халқимиз тақдирини белгилашга даҳлдор қатор саволларга жавоб бериш ва тегишли ҳал қилувчи қарорни қабул қилиш зарурати билан юзма-юз туриибди.

Халқ хўжалигида ялпи кризисларга олиб келган 15 йиллик “ўтиш даври” ўзининг кўнгилсиз ниҳоясига яқинлашмоқда. Ижтимоий ҳуқуқий соҳа собиқ советлар даврининг негатив асоратлари билан яшамоқда. Оддий инсонлар бугун бошқарув системасини шакллантириш жараёнидан амалда четлаштирилганлар. Жамоатчиликнинг иродасини ифода этиш воситаси булган сўз ва матбуот эркинлиги йўқ. Мавжуд ҳокимиятнинг барча органларида коррупция авж олмоқда. Ишсизлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Халқимизнинг ярмидан кўпроғи қашшоқлик чегарасидан кўп карра паст даражада яшамоқда.

Криминал структураларнинг ҳукумат органлари билан чатишуви тезлашмоқда. Шу пайтгача чидаб келган ташқи сиёсат ҳам боши берк кўчага кириб қолди. Ғарб давлатларининг Ўзбекистон ҳукуматига муносабати тобора совуб бормоқда.

Баъзи Ғрб сиёсатдонлари Ўзбекистон жамиятининг тинч тарраққиёт орқали фуқаролик идора услубига ўтиш имкониятлари сарфлаб бўлинди қабилидаги мулоҳазаларни билдира бошлашди.
Ҳа, халқимизнинг келажак тақдири билан боғлик ўткир муаммолар тобора кўпайиб бормоқда. Аммо ҳал қилувчи охирги сўзни ҳамиша халқ айтади.

Биз мазкур негатив воқеликнинг юзага келишида амалдаги ҳукумат органларидан кейин демократик мухолифат масъулиятинт зиммасига олган, айни пайтда фақатгина жабр-дийдалик ролини ижро этиш билан овора бўлиб қолган мухолиф сиёсий партияларнинг шуҳратпараст раҳбарлари айбдор деб ҳисоблаймиз.

Биз шунинг учун ҳам айбдормизки, орқамизда адолат ва бутун ўзбек халқи турган паллада ҳам демократик мухолифатга айлана олмадик ва жамиятда демократик қадриятларни устувор қилиш имкониятини бой бердик.

Нима учун? Жавоб фақат битта! Парокандаликка учраган мухолифат заиф. Биз бу негатив воқеликнинг юзага келтшида амалдаги ҳукуматдан кейин биз - демократик мухолифат намоёндалари ҳам айбдордир деб ҳисоблаймиз. Биэ ортимизда адолат ва бутун ўзбек халқи турган бир пайтда ҳақиқий сиёсий мухолтфатга авйланиш имкониятини бой берганимиз, натижада мавжуд ҳукуматга муносиб рақобат ташкил эта олмаганимиз учун ҳам айбдормиз.

Мухолифат ҳақиқий сиёсий кучга айланиши учун барча сиёсий гуруҳлар ва гуруҳлар ичидаги гуруҳчалар ягона сиёсий платформа атрофида бирлашмоқлари керак бўлади.

Агар бу воқелик юзага келса, мавжуд бўлган тўртта майда гуруҳ ўрнига битта йирик гуруҳ пайдо бўлади. Демак, айни пайтда лидерлик даъвоси билан юрган тўрт нафар шахсдан уч нафари биринчилик мақомидан маҳрум булади. Аммо ким биринчи бўлади. Мавжуд лидерлардан бирортасиям ўша биринчилик мақомидан воз кечишга тайёр эмас. Уларнинг ҳар бири фақат биринчи бўлишни истайди.

Хулоса фақат битта: республикада ҳаракатда булган мухолифат гуруҳларнинг бирлашувига сиёсий гуруҳлар эмас уларнинг лидерлари асосий тўсиқ булиб турибди. Агар биз ушбу тўсиқ – лидер факторидан қутила олсак, мухолифатнинг ягона платформада тўла бирлашувига эришамиз. Шу мантиқий ечимдан келиб чиқиб, биз – жанубий регион мухолифати намоёндалари ўзга регионларда иш олиб бораётган мухолифат фидойиларига шундай мурожаат қиламиз.

Дўстлар, тактик йўриқлардаги жузъий фарқлардан қатъий назар, келинг, ягона сиёсий платформада бирлашайлик. Бундай натижага эришиш учун ҳар бир регион ўз иродаси билан мустақил қарор қабул қилиши керак. Агар барча регионлар бизнинг бу чақириғимизга қўшилиб, бирлашиш ҳақида қарор қабул қилсалар, яхши бир кунда биз бутун мамлакат мухолифатининг умумий Курултойини чаҳирамиз. Платформанинг ягона низоми, ҳаракат дастури қабул қилинса, ва унинг ижроия бошқарув органини сайланса мавжуд муаммоларнинг кўпчилиги ўз ўзидан ҳал балади. Лидерликка давогарлар ўз номзодларини қўйсинлар. Бизнинг фақат биргина талабимиз бор. Мазкур платформа субъектлари ҳам, унинг ўзи ҳам фақат ва фақат Низом асосида яшасин, бошқарув коллегиал тарзда амалга оширилсин.

Лидерликнинг кимнингдир монополиясига айланишига йўл қўйиб бўлмайди. У даврий ва алмашиниб турувчи мақом бўлмоғи лозим.
2003 йилда бутун мухолифат вакиллари иштирокида тузилган «ДАВРА КЕНГАШИ» бирлашган мухолифатнинг нисбатан барқарор органидир. У бутун узбек мухолифатини бирлаштира олган ягона ташкилотдир.

Келинг, биз мазкур «ДАВРА КЕНГАШИ» атрофида бирлашайлик ва шу ном остида ўз сиёсий платформамизни ташкил этайлик. Унинг эшиклари ҳар бир шахс ва барча учун очик бўлмоғи керак.

Ўйлаймизки, «ДАВРА КЕНГАШИ»нинг бугунги асосий вазифаси мавжуд қонунларга кўра 2007 йилнинг декабрь ойида ўтказилиши керак бўлган президентлик сайловларига мухолифатнинг якка умумий номзодини кўрсатиш ва у билан сайловларда қатнашиш бўлади.

Биз – жанубий регион мухолифат вакиллари ўз қароримизни қабул килдик. Энди сўз навбати сизга – мухтарам мухолифат фидойилари. КУЧ БИРЛИКДА!

1. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси - Д.Ташанов, Ғ.Раҳматов
2. “Эрк” Демократик Партияи - Э.Юсупов
3. Ўзбекистон Озод Деҳқонлар Партиси - Я.Расулов
4. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти - Ё.Турлибеков, Ж.Муродов
5. «Эзгулик» Хамияти - З.Мирзакулов
7 апрель 20006, Қарши шаҳри

20:00 - Россия- Ўзбекистон: навбатдаги ҳарбий машгулотлар

Бугун, 25 апрелда Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Иванов Хитой пойтахти Пекиндан туриб, Россиянинг Ўзбекистон ҳарбийлари билан ҳарбий ўқув машгулотларига тайёрланаётганини билдирди. Вазирнинг гапларига қараганда, Краснодар ўлкасида кечажак бу машғулотлар режаси Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ҳарбий вазирлари иштирокида бўладиган мажлисига келган Ўзбекистон Мудофаа вазири Руслан Мирзаев билан пишитиб олинган.

Самарқандда тўрт миссионер жазоланди

Бугун, 25 апрелда РИА Новости ахборот тармоги тарқатган маълумотга кўра, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шахар судида ноқонуний равишда миссионерлик фаолияти билан шуғулланган "Таълим орқали глобал сингдириш" ("Global Involvement through Education") ташкилотининг тўрт нафар ходими жазога тортилди. Манбага кўра, таълим муассасаларида инглиз тили ўргатишни ниқоб қилиб олган бу одамлар маҳаллий талабаларни христиан дининг протестантлик оқимга киритишга ҳаракат қилганлар.

Судда ашёвий далиллар сифатида ўқув аудио, видео матриаллари, дисклар, босма нашрлар кўрсатилиб, ташкилот аъзоларининг миссионерлик фаолияти билан шуғуллангани гувоҳлар ва далилар билан тўла исботланган. Айбланувчиларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган. Суд миссионерларнинг фаолиятини пухта ўрганиш борасида вилоят Адлия бошқармасига кўрсатма берган.

Мухбиримизнинг билдиришича, шу ой бошида хирстианликнинг Иегова шоҳидлари сектаси ҳамда "Троица" черкови фаоллари ҳам нишонга тушган кўринади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси вакили Беҳзод Ҳодиров норасмий фаолият олиб бораётган диний оқимлар фаоллари Ўзбекистонда ноконуний йиғинлар уюштиришгани ҳамда диний машғулотлар ўтказишганини айтган. Улар ўзбек ва тожик тилларида ваъзхонлик тадбирлари уюштириб, маҳаллий мусулмонларни динидан чиқаришга уринмоқдалар.

16:00 - Яна бир мусулмон Ўзбекистонга экстрадация қилинди

Қозинформ ахборот тармоғининг хабар беришича, кеча 24 апрелда Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти ИИБнинг терроризим ва экстремизмга қарши кураш департаменти "Ҳизб-ут-таҳрир" диний-радикал оқимига мансуб 43 ёшли Ўзбекистон фукаросини Ўзбекистонга экстрадация қилган. Бу шахс асли қўконлик бўлиб, қозоқ полицияси томонидан апрель ойи бошларида ҳибс этилган экан.

Хабарда унинг Россия Федерацияси Комсомолск-Амур шаҳрида 37 ёшли Тараза исмли аёл билан танишгани, турли йўллар билан тирикчилик кечириб юргани таъкидланади. Минск конвенциясига мувофик ҳибс этилиб, юртига экстрадация қилинган шахснинг исми-шарифи ошкор қилинмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону