23 April 2006
03:00 -
23:00 - Ўзбекистонда Пасха байрами катта танатана билан нишонланди
- "Ўзбекистонликларга ҳуқуқини танитманг!"
- Прокурорларнинг бағрикенглиги ортида нима бор, режим юмшамоқдами?
15:00 - Ноодил “ислоҳот“ авто эгалар
23:00 - Ўзбекистонда Пасха байрами катта танатана билан нишонланди
Бугун, 23 апрелда Христиан оламининг улкан байрами Пахса юртимизда мазкур динга эътиқод қилувчи аҳоли томонидан кенг нишонланди. Кўпқаватли уйларда яшовчи хиристианлар мусулмон қўшниларини Пахса махсулотлари - бўялган тухумлар, ширинликлар билан сийладилар. Байрамнинг асосий тантаналари 22 апрелдан бугунга ўтар кечаси Тошкентдаги Свято Успенск номидаги соборда нишонланди. Рус-проваслав черковларининг Марказий Осиёдаги раҳбари ҳазрат Владимир иштирок этган мазкур тантаналар бошқа христиан черковларида ўам бўлиб ўтди. Уларнинг сони 30 дан ортиқ. Свято Успенск соборида Ўзбекистон Вазирлар Махкамаси Дин ишлари қўмитаси масъул вакиллари ҳам ҳозир бўлишган.
"Ўзбекистонликларга ҳуқуқини танитманг!"
Кеча, 22 апрелда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Америка юристлари Ассоциацияси (ABA/CEELI) Тошкент ваколатхонасидаги қонубузарликларни ўрганиш ва унинг мамлакатдаги фаолиятига чек кўйиш ҳақидаги даъво аризасини қабул қилди. Кузатувчиларнинг фикрича, мазкур ариза сўзсиз қондирилади ва ўзбекистонликларга беғараз, бепул ҳуқуқий ёрдам бераётган мазкур ташкилот фаолияти тўхталилади. Ҳарқалай, бу ходисанинг содир бўлиши Адлиячиларнинг қадам олишидан маълум.
Прокурорларнинг бағрикенглиги ортида нима бор, режим юмшамоқдами?
14 апрелда Тошкент шаҳар коллегиал аппелацион судида В.Шарипов раислигида ўтказилган суд мажлиси ҳозиргача сиёсий қиёфаси мавҳумлигича қолаётган Санжар Умаровнинг зиммасидаги жазо муддатини 3 йилга (14,5 йилдан 10,5 йилга) қискартирганини хабар қилгандик. Орадан уч кун ўтиб Тошкент вилояти прокурори Б.Қўқонбоев ҳуқуқ ҳимоячиси, Ўтюраклар клуби раҳбари Мўътабар Тожибоевага нисбатан жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани суди томонидан белгиланган жазони қискартириш лозимлиги ҳақида протест киритди. Норасмий манбаларга кўра, "Серқуёш Ўзбекистоним"нинг фаолларидан бири Нодира Ҳидоятовага нисбатан ҳам мазкур тадбир кўлланилиб, юқори босқич судларида унинг зиммасидаги баҳзибир айбловлар олинармиш.
Хўш, бу тадбирларнинг ортида не муддаолар бор? Ахир, шу прокурорларнинг ўзлари дастлабки суд мажлисларида уларга узоқ жазо муддатлари сўраган эди-ку!
Мухбиримизнинг таъкидлашича, бу тадбирлар ортида, аввало, маҳкумларнинг айбсизлиги, жиноят иши матриалларининг хомлиги ётган бўлса, иккинчидан, дунё жамоатчилигининг таъсири ётган бўлиши мумкин.
Аммо, энг қизиғи шундаки, Санжар Умаровни шу кунларда озодликда юрганини кўрган жиддий гувоҳлар бор. Улар бу кишининг судланиши, ҳукмга тортилиши ва озод қилиниши орқасида жиддий сиёсий ўйинлар борлигини айтмоқдалар. Нодира Ҳидоятова ҳақида ҳам шу каби миш-мишлар юрибди.
15:00 - Ноодил “ислоҳот“ авто эгаларини яна ҳам қийратади
Ўзбекистонда ислоҳот дейилса, одамларнинг юраги безиллайдиган бўлиб қолди. Ҳозир шундай ислоҳотлардан бири - Жанубий Осиё мамлакатларидаги рикша ёки педикеблар каби автомобилида киракашлик килиб, оиласини тебратаётган эркакларни озгина насибасидан ҳам маҳрум қилиш жараёни бормоқда. Бу, ҳукумат сафсатасига кўра, автотранспортда йўловчи ташиш соҳасини “тартибга солиш“ жараёни бўлиб, ундан мақсад ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш эмиш. Асл муддао эса, кузатувчиларнинг якдил тасдиқлашларича, авто эгаларининг киракашлик фаолиятини бевосита назорат остига олиш ва улардан солиқ ундиришдир.
Аслида, ҳукуматнинг бу соҳани тартибга солиш учун қилаётган ҳаракати тўғри. Аммо, мавжуд шароитда киракашларнинг аҳволи нима билан тугашини таҳмин қилиш қийин эмас.
Биз мазкур “ислоҳот“га киришилгани ҳақида биринчи бўлиб йил бошидаёқ бонг урган эдик (13 январдаги “Хабарлар“га каранг). У Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Тошкент шаҳри билан чекланувчи фармонидан бошланган эди. Эххе, орада бу фармон талабларини бутун республика миқёсига ёйувчи яна қанчадан-қанча қарорлар чиқарилмади.
Хуллас, якка тартибдаги жисмоний шахсларнинг ўз автомобилида киракашлик қилиши шу йилнинг 1 июнидан эътиборан таъкиқланади ва рухсат фақат юридик шахсларга берилади. Яъни киракашлик килиш учун хусусий автомобиль эгалари рўйхатдан ўтган автокорхона таркибига кирсаларгина ёки бир неча бошка тадбиркорлар билан бирикиб, янги корхона ташкил этсаларгина, улар юридик шахс мақомини оладилар ва давлатга солиқ тўлайдилар.
Агар автомобиль эгаси хукумат талабини бузиб, яъни лицензиясиз киракашлик қилиб, ДАН миршаби қўлига тушса, энг кам иш ҳақининг 20–150 баравари миқдорида (ҳозирги энг кам маош бўйича деярли 190 минг сўмдан 1,4 млн.сўмгача) жарима тўлайди, такроран қўлга тушса, автомобили мусодара қилинади. Қутулиб кетишнинг осонроқ йўли сипохийга пора бериш бўлиб қолади.
Ғарб давлатларида юридик шахс мақомини олиш жуда осон. Эрталаб ариза берилса, кечқурун қўлга лицензия тегади. Бизда эса, бу иш порасиз битмаслиги аниқ. Қийинчилик билан лицензия олганлар ҳам лицензия бадали ва ундан кейин тўланадиган солиқ билан қутулмайдилар. Ҳозир уларни қийратаётган ДАИ ходилари қаторига солиқ органлари кирадилар.
Хуллас, Каримовнинг бу ноодил “ислоҳот“идан киракаш авто эгалари бундан буён нима қиларини билолмай ҳайронлар! Бирор иш изласалар, иш йўқ, топилса, касблари тўғри келмайди, ҳукумат озоридан норозилик намойишига чиқсалар, қамоққа ташланиш хавфидан қўрқадилар. Осмон узоқ, ер қаттиқ дегани шу бечоралар ҳолини ифодаласа керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения