22 April 2006
03:00 -
22:00 - Ўзбекистонда ямоқчиликдан бошқа хизмат кўрсатиш турлари ҳам рағбатлантирилмоқчи

Совет даврида Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида пойабзал таъмирлаш билан асосан Бухоро яхудийлари шугулланар эди. Ҳозир уларни ҳеч қаерда кўрмайсиз. Энди гузарлар ва бозорларда қишлоқлардан келган ўзбек йигитлари шу иш билан машгул. Енгилгина жиҳози бўлган бу йигитлар ўз “посбон“лари ҳимоясида ямоқчилик қилиб, кун кўришмоқда. Ўзбекистон ҳукумати томонидан қатағон навбати энди шу ямоқчиларга, қолаверса, коммунал-маиший хизматнинг бошқа турларини, уй-жой қуриш ва таъмирлаш каби ишларни бажарувчи уста, косиб ва мардикорларга ҳам етди.
Куни кеча “Ўзбекистон Республикасида 2006–2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ президент Ислом Каримовнинг қарори эълон қилинди. Қарорга кўра, яқин 5 йил ичида юқоридаги каби анъанавий хизмат турларидан ташқари, “янги истиқболли - юридик, консалтинг, банк, молия, сугурта, лизинг ва баҳолаш хизмат турларини жадал ривожлантириш“, хизматлар экспортини кўпайтириш ва бошка мақсадлар кўзда тутилади, шу тўғридаги дастур маъқулланади.
Лекин, “қассобга мол қайгуси“ деганларидек, Ўзбекистон ҳукуматининг бош дарди кўпаймаётган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичини, қандай қилиб бўлмасин, кўтаришдир. Хусусан хизмат кўрсатиш соҳасининг ЯИМдаги улуши, қарорда айтилишича, паст даражада қолмоқда. Шу боис ҳукумат 2010 йилгача хизматларнинг ЯИМдаги улушини 49 % га етказишни режалаштирган.