21 April 2006
03:00 -
23:30 - Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Ўзбекистонга келади
- Саргардонликнинг илдизи сиёсатда
23:00 - “Бирлик“чи аёл Ўзбекистонни тарк этди
23:30 - Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Ўзбекистонга келади
Бугун тарқатилган расмий хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг таклифига билан Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Манмохан Синкх 25 апрелда икки кунлик визит билан Тошкентга келади. Ташриф доирасида Ўзбекистон Ҳиндистон муносабатларини ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш юзасидан музокаралар ўтказилади.
Саргардонликнинг илдизи сиёсатда
Кеча, 20 апрелда Тожикистоннинг Конибодом шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон тарафининг чегара туманлари раҳбарлари томонидан давра суҳбати ташкил этилди. Тожикистоннинг Конибодом вилояти ҳокимияти матбуот хизмати вакилларининг маълум қилишича, Бешариқ тумани ҳокими ўринбосари Гулчеҳра Йўлдошева иштирок этган мазкур учрашувда чегаролди туманлари аҳолисининг чегар постларидан ўтиб қайтиши, бу ерда юзага келган коррупция ва бошбошдоқлик ҳолатлари муҳокама қилинган.
Гарчанд бу учрашув тожикларнинг "Патар" ва юртимизнинг "Андархан" назорат пунктларида юзага келган муаммоларни бартараф этолмаса-да, Канибадам шаҳри маъмури Эмин Сангинов бу ерга ўрнатилган ишонч телефонлари, маълумотлар чегаролди туманлари аҳолиси учун қулайликлар яратади, деб ҳисоблайди. Мухбиримизга кўра, симтўрлар ажратиб турган икки қардош халк борди-келдисини жиловлаб туриш, бу борада аҳолига муаммолар туғдириш режим сиёсатининг ҳосиласидир.
23:00 - “Бирлик“чи аёл Ўзбекистонни тарк этди
“Бирлик“ партиясининг Андижон воқеалари тўғрисидаги баёнотини тарқатишда айбланиб, қамоққа ташланган ва охир-оқибат суднинг шартли жазо ҳукми билан озодликка чиқарилган партия фаоллари - Мусажон Бобожонов, Акбартой Орипов ва Нурмуҳаммад Азизовнинг “иши“ ҳали тугатилмаган кўринади. Йўқса, Андижон вилоятидаги Марҳамат туманида яшовчи Анорхон Ҳамдамова 18 апрель куни Миллий Хавфсизлик Хизматининг туман бўлимига чақирилиб, ундан мазкур “бирлик“чиларга қарши кўрсатма бериш талаб қилинмаган бўларди.
Гап шундаки, Марҳамат шаҳридаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси бўлган А.Ҳамдамова ҳам “бирлик“чи. У М.Бобожонов, А.Орипов ва Н.Азизовни яхши билади, 2004 йилда Ўзбекистон Олий Мажлисига ўтказилган сайловларда депутатликка М.Бобожонов номзодини олға сурган Ташаббускор гуруҳнинг ваколатли вакили бўлган.
МХХда сешанба куни А.Ҳамдамова тирноқ остидан кир қидиргандек сўроққа тутилган, унга жиноий иш очиш билан таҳдид қилинган. Масалан, махсус хизмат ходимининг иддаосича, эмишки, бундан деярли 2 йил аввалги ўша Ташаббускор гуруҳ мажлиси туман ҳокимлигининг рухсатисиз ўтказилган, унда қатнашганлар сони гўё сохталаштирилган бўлиб, бунга А.Ҳамдамова жиноий жавобгар экан.
Хуллас, ҳаммаслакларига қарши кўрсатма беришдан ва шу ҳақдаги баённомани имзолашдан бош тортган, 3 нафар ёш фарзандларнинг онаси А.Ҳамдамова кеча, 20 апрелда МХХнинг Марҳамат тумани бўлимига қайта сўроққа бориш ўрнига, ўз бошида туғилган қамалиш хавфи туфайли оиласини ташлаб, Ватанни тарк этишга мажбур бўлди. У, “Ҳаракат“ мухбирининг Ўш шаҳридан олган хабарига кўра, бу ерда БМТнинг Қочоқлар иши бўйича ваколатхонасига қочқинлик мақоми берилишини сўраб мурожаат қилган.