20 April 2006
03:00 -
19:00 - Узбекистан отправил в Россию 63 кг отработанного ядерного топлива
17:00 - Лидерлик васвасаси

Узбекистан вернул России отработанное ядерное топливо, содержащее достаточное количество урана для создания двух атомных бомб. Как сообщило МАГАТЭ в четверг, в ходе 16-дневной секретной операции, завершившейся в среду, в Россию из Узбекистана было переправлено 63 кг высокообогащенного урана с узбекского исследовательского реактора.
Инспекторы МАГАТЭ проследили за отправкой на российское предприятие «Маяк» четырех партий отработанного ядерного топлива. Как отмечается в сообщении МАГАТЭ, на «Маяке» узбекское топливо будет переработано таким образом, чтобы его нельзя было использовать для создания ядерного оружия. //Reuters
17:00 - Лидерлик васвасаси
Дўстлар, келинг биргаликда ҳаммамиз сезиб турган, аммо айтилмаган бир ҳақиқатни эьтироф этайлик. Мухолифат заифлигининг сабаби, шубҳасиз, унинг тарқоқлигида.
Мақсад битта: демократик услубда бошқариладиган фуқаролик жамияти барпо этиш. Номларидан қатъи назар мухолиф партияларнинг дастурлари бир-бирларидан деярли фарқ қилмайди.
Хўш, унда бизнинг бирлашишимизга нима халақит бераётир. “Бирлик”, “Эрк”, “Озод деҳқонлар” партиялари ва қатор инсон ҳуқуқлари жамиятлари таркибида мавжуд бўлган аъзолар бирлашса жуда жиддий, сиёсий кучга айланишлари мумкин. Агар адолат ва халқ биз томонимизда эканини эътиборга олсак, бирлашган мухолифат беқиёс сиёсий имкониятларига эга эканлигига амин бўламиз. Бундай уюшган куч билан биз на фақат мавжуд ҳукуматга рақобат қила олишимиз, балки мамлакатда сиёсий об-ҳавони белгилашимиз мумкин.
Гап реал имкониятлар ҳақида кетаяпти. Олдинги саволни қайтараман, бу имкониятларга эга бўлишга бизга нима халақит беряпти? Менинг фикримча, минтақаларда иш олиб бораётган партия бўлимлари фаоллари орасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ, буни деярли барча йиғинларда кўриб турибмиз.
Маълум бўлдики, биз — вилоятлардаги турли партияларга мансуб мухолифат вакиллари бемалол ягона платфомада ишлаш имкониятига эгамиз.
Хўш, бирлашишга бизга нима тўсқинлик қиляпти, деган саволни такрорлайман, бизнинг Шарқ менталитети, ёши улуғлар ва раҳбарларга ҳурматни тақозо этади. Бизнинг шу таомилга содиқлигимизни суъиистимол қилаётган, бир вақтлар раисликка сайланган партия лидерлари ўз шахсларини культ (сиёсий сурат)га айлантириб олиб, бунга кўникиб қолишди.
Улар ўзларига вақтинча берилган ваколатни Низом йўриқларига кўра ваколат муддати тугагач, бошқа бировга топшириш уёқда турсин, балки уни бутунлай монополия қилиб олиб, ўзи мансуб жамоа орасида бўлишишга ҳам чидолмаяптилар. Ушбу хасталик касрига қолиб, амалда бир-бирини эътироф этмайдиган тўртта гуруҳга бўлиниб кетган мухолифат яна қайтиб битта ташкилотда бирлашса, уч нафар шахс лидерлик мақомидан ажралади. Мана мухолифатни парчалаб келаётган асосий омил. Зеро, ўша тўрт нафар лидердан ҳеч бири қачондир ўз ваколатидан воз кечишга асло рози эмаслар.
Мен сизга савол бермоқчиман: Абдурҳим Пўлатовнинг бирлашган мухолифатга лидер бўлишига Муҳаммад Солиҳ рози бўлармикаи? Ёки аксинча? Менимча йуқ.
Хулоса шуки, партиялар бирлашиши мумкин, аммо лидерлар бирлашолмайди. Мана сизга жавоб.
Мухолифатни бугунги парокандаликка олиб келган ва ўз шахсига даҳо деб, мафтун бўлиб қолган шуҳратпараст лидерлардир. Бу фикр деярли эътироф этилмаган аксиомага айланди. Мана, мисол тарзида кўриб ўтайлик. Абдураҳим Пўлатов ҳақида бир нарса деёлмайман-ку, аммо Муҳаммад Солиҳ ташкил этилган демократик сайлов натижасидан қатъи назар мухолифат ичида иккинчи шахс бўлишга асло рози бўлмайди.
Аммо бу муаммони ечса бўлади!
Биз давр тақозосидан келиб чиқиб, партия ичида диктатура ўнатиб олган лидерлар раҳнамолигида демократия учун курашни ташкил этиб бўлмайди. Демократия учун демократик усуллар билан кураш олиб бориш керак. Диктаторлик билан эришилган демократия барибир диктатурага айланади.
Биз бугунги лидерларнинг қайсарлик билан ўз партияси қабул қилган Низом тамойилларига амал қилишни эп кўрмаган лидерларни диктатор лидер деб эълон қилишга мажбурмиз.
Орамизда соғлом демократик тенгликка эришмай, яъни ички партиявий диктатурадан қутулмай туриб, ҳукумат партияси билан рақобатга киришишга ожизлик қилишимиз муқаррар!
Афсуски, биз йўлиққан “лидерлик васвасаси” Низомни ва жамоавий бошқарувни менсимасликдан келиб чиққан муаммодир.
Мухолифат бошига тушган бу кулфат тасодифий эмас. Ўзбекистон ҳукуматининг авторитаризмга асосланаган иш юритиш услубига кўр-кўрона тақлид қилиш шундай аҳмоқона ва фожиавий натижага олиб келди.
Бу кулгили ўхшашликни қаранг: ҳукумат конституцияга амал қилмайди, сиёсий мухолифат лидерлари — Низомга.
Биз бу муаммодан қутулиш учун қатъий низом йўриқлари асосида иш олиб боришга ўтишимиз керак. Токи, бутун партия номидан иш кўриб, ўз шахсий эҳтиросларини қондириб юрган лидерларда биз берган ваколатни суъиистимол қилиш имконияти қолмасин. Сўз охирида мен бир таклиф киритмоқчиман.
Биз бошқа минтақаларда ишлаётган сафдошларга мурожаат қилайликки, токи улар ҳам бизга ўхшаб ўз минтақаларида бирлашсинлар ва биз бирлашган умуммухолифат Қурултойини чақирайлик. Мазкур қурултойда мухолифатнинг ягона Низоми ва Ҳаракат дастурини қабул қилайлик ва ушбу Низом асосида ишлайдиган, жамоавий бошқарувга асосланган раҳбариятини сайлайлик.
Мен аминман, агар биз шу ишни амалга оширолсак ўзбек халқи кучли ва уюшган мухолифатга эга бўлади. Ана шундан кейингина биз жиддий сиёсий куч сифатида демократик кураш майдонига кириш имконига эга бўламиз ва ҳукмрон доираларнинг бизни расман эътироф этишга эришамиз.
Ёдгор Турлибеков
Ҳуқуқ ҳимоячиси
Қарши шаҳри