07 August 2010
13:54 -
Туркияда исломчилар билан дунёвийчилар жангида исломчиларнинг жузий бир мағлубияти
Туркияда Отатурк замонида бошланиб, ҳалигача давом этаётган исломчилар ва дунёвийчилар ўртасидаги жанг ҳокимиятга исломий илдизлари чуқур бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП, раиси – ҳозирги Бош вазир Ражаб Эрдўғон) келгандан кейин яна оловланди. Охирги йилларда бўлаётган воқеаларнинг қисқача анализи билан сайтимизда шу 24 февралда эълон қилинган “Туркияда сиёсий таранглик чуқурлашмоқда, истеъфодаги бир неча генерал ва адмирал қамоққа олинди” номли лавҳада танишиш мумкин - harakat.net/el_news.php?id=4855.
Бу каби воқеалар, вақти келиб, Ўзбекистонда ҳам қайтарилиши муваффақлиги ҳақидаги сайтимизда 2009 йил 26 февралда берилган “Туркияда ҳозир бўлаётгани каби алғов-далғовлар Ўзбекистонда келажакада бўлади” номли лавҳа ҳам эътиборга лойиқ - harakat.net/el_news.php?id=1600.
Шу кунларда Туркияда дунёвийчиликнинг кафолатчиси ҳисобланган Қуролли Кучларга қарши ҳужумлар янада кучайди. Аввал “Эргенекон” операцияси номи остида бошланган ҳужумлар “Болйўз” (Тўқмоқ) номи остида ривожланишга бошлади. Бир неча кун аввал шу операция доирасида Турк Қуролли Кучларининг 102 офицери ҳақида ҳибсга олиш қарори чиқарилди. Ичида кўп миқдорда генерал, адмирал ва полковниклар бўлган ҳарбийларнинг бир қисми истеъфодагилар бўлса, қолганлари ҳозир ҳам армияда хизмат қилаётганлардир.
Табиий, бундай қарор Туркияни янги кризис остонасига олиб келди. Аммо, кеча бу кризиснинг олди олинди. Истанбул Оғир Жазолар Маҳккамаси 102 офицерни ҳибсга олиш ҳақидаги қарорни бекор қилувчи қарор чиқарди. Бу янги қарорни асословчи аргументлар ҳали эълон қилинмади.
Кўринишидан, исломчилар Туркияни исломий давлатга айлантиришдек реакцион режаларидан қайтмоқчи эмаслар. Туркия қуролли кучлари эса, курдларнинг террорист гуруҳлари билан феълан уруш олиб борилаётган беқарор замонда давлат тўнтариши қилиб исломчиларнинг АТП бошчилигидаги ҳукуматини ҳокимиятдан узоқлаштиришдек хавфли ишга қўл уришдан ўзини тиймоқда.