31 July 2010
07:44 - Қимматли қоғозлар бозорининг беқарорлиги олтиннинг нархини ҳам беқарорлаштирмоқда
Дунё олтин биржаларидаги аҳволга асосланиб тарқатган хабарларимиздан маълумки, 2007 йилда олтиннинг 1 унцияси 800 доллар бўлган бўлса, шу йилнинг февраль ойида тарихда биринчи марта 1 минг доллардан ошиб, май ойида $1,177.35 га чиқди. 21 июнда олтиннинг нархи янги рекордга улашди ва $1266,50 бўлди. Бундай ҳолат қаттиқ валюталарга ҳам ишонч йўқолиб, инвесторлар учун олтин жозибалироқ бўлаётгани билан тушунтирилди. Ҳарҳолда, бу масалалар билан шуғулланувчи Bloomberg ширкати экспертларининг фикри шундай эди.

АҚШда Ялпи ички мaҳсулoт ҳажмининг шу йилнинг иккинчи кварталадаги ортиши биринчи кварталга нисбатан камароқ бўлгани сабабли, шу ойда олтиннинг ҳам нархи пасайишга бошлаб, $1159,30 га тушгани – юқоридаги фикрнинг ҳам унчалик тўғри бўлмаганини кўрсатди.

Чунки, дунёнинг супердавлатида Ялпи ички мaҳсулoт ҳажми ортиш даражаси камайишининг сабаби - қимматли қоғозлар нархининг беқарорлигидир. Демак, молиявий-иқтисодий системанинг асосий таянч нуқтаси валюта ҳам эмас, олтин ҳам эмас, қимматли қоғозлардир. Минг афсуски, молиявий системани тушунмайдиган Ислом Карим раҳномолигида яшаётган Ўзбекистон бу соҳага эътибор бермасдан, мамлаатимизни узоқ йилларга қолоқликка маҳкум қилмоқда.

Дарвоқе, сўнги кунларда АҚШдаги қимматли бозорлар фаоллигини кўрсатувчи Dow Jones индекси бир оз барқарорлашган эди, олтиннинг нархи бир оз ортиб $1171,9 га чиқди.

Хуллас, бугун молиявий системанинг худоси – қимматли қоғозлардир. Ўзбекистон ҳукуматида ўтирганлар шу ҳақиқатни қанча тезроқ тушунсалар, шунча яхши бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону