31 July 2010
06:25 - “Бирлик” етакчиларидан Дайнов Ташанов инфарктдан сўнг оёққа турди
Шу йилнинг 11 июлидаги хабарларимизда “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Дайнов Ташанов юрак хуружига дучор бўлгани, Қашқадарё вилояти Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказига келтирилгани ҳақида хабар қилгандик.

Икки марта ўткир миокард инфарктини ўтказган Дайнов Ташанов кейинчалик Тошкентдаги Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам марказига ўтказилди. Малакали жарроҳлар кўмагида унинг юрагига замонавий тиббий ўтказгичлар (стенлар) ўрнатилиб, мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шундан сўнг хавф ортда қолди, ўзини бардам ҳис этаётган “Бирлик” фаоли кеча касалхонадан чиқарилди.

Шифохонадан чиққан Дайнов Ташанов билан телефон орқали гаплашган партия лидери Абдураҳим Пўлат унга соғлиқ тилаб, бу кунларда ўзбек мухолифатчисининг ҳатто касал бўлишга ҳаққи йўқлигини айтиб кулишди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону