31 July 2010
13:49 - Бу дунё шунақа ўзи: Шимни тушириб, иштонни кўрсатиб юриш Нью-Йоркда қонунга зид эмас
Яқинда Нью-Йоркнинг Бронкс туманида бир миршаб ичидаги иштони кўриниб турадиган даражада шимини пастга тушириб юрган бир йигитми ё қизга жарима солган экан. Тўғрисини айтса, ҳозир америкалик ёшлар ичида бундай юриш, аёллар қорнини очиб юриши каби, модага айланган.

Хуллас, жарима солинган одам бу масалада судга мурожаат қилибди. Бронкс туман маҳкамасининг ҳаками Рубен Франко иштонни ёки белни кўрсатиб юриш, Жоржия ёки Луизиана каби жанубий штатларидан фарқли ўлароқ, қонунларга зид эмаслиги, бундай юриш жамоатчилик учун ҳеч қандай муаммо чиқармаслигини таъкидлаб, миршаб солган пул жазосини бекор қилган.

Бу расмнинг Бронксдаги воқеага тўғридан-тўғри алоқаси йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону