31 July 2010
05:32 - Номусини 15 йиллик қамоқ эвазига сақлаб қолган қизнинг ҳукми ўзгаришсиз қолди
Шу йилнинг 30 апрель ҳамда 9 июнь кунги хабарларимизда Қашқадарё вилояти ИИБ мулозимлари томонидан номусига тажовуз қилиш билан қўрқитилиб, зўраки иқрорлиги олинган Шоҳиста Махсумованинг суд томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум қилингани, суднинг апеллация босқичига чиққани ҳақида хабар бергандик.

Бугун жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти апеллация судлов ҳайъати ҳукмни ўзгаришсиз қолдириш ҳақида ажрим чиқарди. Суд томонидан Қашқадарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Анвар Зиёдов, Нишон тумани прокуратураси терговчиси Шавкат Файзиев ҳамда яна икки нафар миршаб номусига тегишга уриниши устидан олиб борилган хизмат текширувида қонун бузилиш ҳолати бўлмагани қайд қилинди.

Эслатиб ўтамиз, тергов даврида номусга тегиш билан боғлиқ ҳодиса одатий ҳолга айланмоқда. Масалан, ўтган йилнинг майида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ миршаблари томонидан Райҳон Соатова, ўтган йилнинг ёзида эса хоарзмлик Холисхон исмли 18 яшар қиз зўрланган ва бу ваҳшийликларнинг ҳосиласи бўлган бир ўғил ва бир қиз Тошкент вилоятидаги аёллар қамоқхонасида улғайишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону