31 July 2010
04:35 - Андижон турмасидаги маҳбуслар Навоийга ўтказилмоқда
Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/Т-1-сонли (Андижон шаҳри) қамоқхонасидаги маҳбуслар муассаса ёпилиши муносабати билан Навоийдаги 64/47-қамоқхонага кўчирилмоқда. Ҳозиргача маҳбусларнинг аксарияти кўчириб бўлинган, бироқ бу ҳақда расмий маълумотлар йўқ.

Андижондаги турманинг собиқ маъмурларидан бирининг таъкидлашича, Анждижон воқеаларидан сўнг ҳукумат турмани ёпиш қарорига келган ва ўтган вақт ичида Навоийдаги муассасалар кенгайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Андижон воқеалари пайтида акромийлар мазкур турмани босиб олиб, уни очиб юборишган ва маҳбуслар озодликка чиқиб кетганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону