31 July 2010
03:47 - БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Комитети Исроилдан Ғазо блокадасини тўхтатишни талаб қилди
Ташкилот ўзининг бугунги баёнотида Исроилни Филистиннинг Ғазо ўлкасини блокада қилишни тўхтатишга, филистинликларнинг фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиради.

Инсон Ҳуқуқлари Комитетининг француз аслли раисаси Кристина Жаннет Reuters агентлигига берган интервьюсида айтишича, Исроил Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича умумжаҳон конвенцияни Жанубий Қирғоқ ва Ғазо ўлкаларида тадбиқ этиб бўлмаслигини урғулар эмиш. Исроил билан ҳақиқий мулоқат олиб бориш жуда қийин, дейди Кристина Жаннет.

Баёнотда шу йил 31 майда Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган “Озодлик Флотилияси” кемаларига Исроил армияси тарафидан уюштирган ҳужум ва бунинг натижасида одамларнинг ўлдирилиши ҳолати бўйича халқаро текширув бошлаш учун йўл беришга ҳам чақирилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону