12 April 2006
03:00 -
23:30 - Россиянинг юқори палатаси раиси Ўзбекистонда бўлди, русларни бу ердан кўчиришга ваъда берди
- Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (11 апрель, сешанба маълумоти)
23:00 - Дадахон Ҳасан қамоққа олинди
23:30 - Россиянинг юқори палатаси раиси Ўзбекистонда бўлди, русларни бу ердан кўчиришга ваъда берди
Россия юқори палатаси раиси - Федерал мажлиси Федерация кенгаши раиси Сергей Миронов раҳбарлигидаги ҳайъат сўнгги 3 кун давомида Ўзбекистонда бўлди. Россияликлар Самарқандда сайр қилдирилди, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасида, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида, Тошкентдаги Рус маданият марказида учрашувлар ўтказдилар, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига бордилар.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов С.Мироновни қабул қилди. У журналистлар билан учрашувда, масалан, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари парламентлари раҳбарларининг учрашувини ўтказиш ҳақида И.Каримов билан келишиб олганлигини билдирди. Режим меҳмони Андижон воқеалари бўйича янги катта даъвони олға сурди. Унинг иддасига кўра, “Андижон воқеалари узоқни кўзлаб амалга оширилган террорчилик ҳаракати“ бўлиб, бу воқеаларнинг ташкилотчилари “нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси, ҳатто Россияга қарши қўпорувчиликлар уюштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган“ эмиш.
Ҳайъат Сенатда бўлганида, Сенат билан Россия Федерация кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилишга оид битим имзоланди. Мазкур битимга кўра, икки мамлакат сенаторларидан иборат экспертлар комиссияси ташкил этилиб, бу комиссия Ўзбекистон қонунларини Россияникига мослаштириш билан шуғулланади, Ўзбекистон вилоятлари билан Россия субъектлари ўртасида бевосита алоқалар ўрнатади ва х.к.
Самарқанд ва Тошкентда Ўзбекистон режими ўз меҳмонига жуда катта меҳмондўстлик кўрсатди, қуюқ зиёфатлар берди. Бундан таъсирланиб кетган Миронов Рус маданият марказидаги чиқишида Ўзбекистондаги рус аҳолисини Россияга кўчиришдан ва бу хусусда Россия ҳукуматининг режаси борлигидан гап очиб қолди.
Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (11 апрель, сешанба маълумоти)
Расмий курс (Ўзбекистон Марказий Банки бахоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1215,21 сўм; 1 евро = 1472,11 сўм; 1 рубль = 44,02 сўм.
Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иқтисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1225 сўм ва харид қилишда 1230 сўм; 1 евро = сотишда 1473 сўм ва харид қилишда 1493 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2121 сўм ва харид қилишда 2151 сўм.
Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1250 сўм ва харид қилишда 1270 сўм.
23:00 - Дадахон Ҳасан қамоққа олинди
Ўзбек халқининг севимли, довюрак хофизи ва шоири Дадахон Ҳасан республика Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ходимлари томонидан бугун, кечга якин қамоққа олинди.
Хофиз қамоққа олингунгача унинг уйида 6 кишидан иборат махсус хизмат ходимлари туш вақтидан бошлаб 4 соат давомида тинтув ўтказишди. Бунда Миллий Хавфсизлик Хизматининг Бухоро вилоят бошкармаси терговчиси Акмал Рашидов ҳам иштирок этди.
Хофизнинг келини айтишича, тинтув вақтида Дадахон Хасан уйида бўлмаган, тинтув охирида келиб қолган. МХХчилар ашёвий далил сифатида шоир шеърларининг қўлёзмалари, қўшиклари ёзилган аудиодисклар ва кассеталар, шунингдек, мусодарани мақсад қилиб бўлса керак, Дадахон Ҳасаннинг уй ҳужжатлари ва енгил автомобилини олиб кетишган.
Андижон воқеаларидан сўнг кўпгина хур фикрлилар қаторида Дадахон Ҳасан ҳам режим томонидан таъқиб остида эди. Масалан, МХХнинг Тошкентдаги бош идорасига чақиртирилгани, бу ерда унга қўшиқлари куйлаттирилиб, диктофонга ёзиб олингангани ҳақида ўтган йил декабрида хабар берган эдик. Хофизнинг ўшанда “Ҳаракат“ мухбирига айтишича, унинг гўё режимни ҳақоратловчи қўшиқлари ёзилган аудиокассета МХХнинг Бухоро бошқармаси томонидан қўлга туширилган экан. Дадахон Ҳасан шу сўроқ вактида ўз қўшиқларининг режимни танқид қилувчи жиҳатлари (чунончи, “мустакил бўлдигу, озод бўлмадик“ каби сатрлари) борлигини тан олган эди, лекин ҳақоратлар борлигини эмас.