13 April 2006
03:00 -
17:00 - Ўзбекистонда қама-қамалар тўлқини кучайди
- Дадахон Ҳасан шартли равишда озод қилинди
- Одному из лидеров узбекской оппозиции сокращен срок заключения
11:00 - Ботир Хўжаев Иқтисодиёт вазири этиб тайинланди
17:00 - Ўзбекистонда қама-қамалар тўлқини кучайди
Ўзбекистонда Андижон воқеаларининг бир йиллиги яқинлашган сари қама-қамалар тўлқини кучаймоқда. Конституциявий тузумга тажовуз, диний-экстремистик ташкилотларга аъзолик каби сийқаси чиққан “айб“лар билан тергов қилинаётган ёки суд курсисига ўтказилганлар сони 20 нафардан ошиб кетди. Лекин ҳуқук ҳимоячилари ва мустақил журналистларнинг улар ҳақида бевосита маълумот олиши учун йўллар тўсилган.
Кеча ҳуқуқ ҳимоячиларининг билвосита берган хабарига кўра, 2005 йил декабрида Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида қамоққа олиниб, Ўзбекистонга келтирилган 10 нафар муслимнинг 2 нафари - Шарофиддин Латипов ва Нозиммурод Раҳмонов устидан Тошкентнинг Шайхонтохур тумани жиноий ишлар судида бораётган суд жараёни тугади. Суд уларнинг ҳар бирини Ўзбекистон ЖКнинг диний-экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш ва буларда иштирок этиш тўғрисидаги моддаси билан айбдор деб топиб, 6 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ҳукмда айтилишича, унинг бир оз “енгиллиги“ боиси бу ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлмагани эмиш.
Дадахон Ҳасан шартли равишда озод қилинди
12 апрель куни кундузи хофиз ва шоир Дадахон Ҳасаннинг уйи тинтув қилиниб, сўнг унинг ўзи Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ходимлари томонидан олиб кетилгани ҳақида илгари хабар берган эдик. Дадахон Ҳасаннинг бугун бизга айтишича, кечаси соат бир яримгача у МХХ биносида тергов қилинган, сўнгра очиқда юриб терговда қатнашиш шарти билан уйига кетишга рухсат берилган. Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажовуз қилиш, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш каби Ўзбекистон ЖК моддалари бўйича Дадахон Ҳасанга қарши жиноий иш қўзғатилган.
Одному из лидеров узбекской оппозиции сокращен срок заключения
Узбекский суд уменьшил срок заключения одного из лидеров оппозиции Санджара Умарова на три года, сообщил в четверг его адвокат.
Лидер оппозиционной партии «Солнечный Узбекистан» Умаров был арестован после того, как выступил с критикой президента Ислама Каримова за действия властей в Андиджане, и был приговорен к одиннадцатилетнему заключению и штрафу $8,3 млн по обвинению в многочисленных экономических преступлениях.
«Суд принял во внимание тот факт, что он имеет пятерых детей», – сказал адвокат Умарова Виталий Красиловский. Защитники продолжают настаивать на полной невиновности Умарова, и будут подавать новую апелляцию. //Reuters
11:00 - Ботир Хўжаев Иқтисодиёт вазири этиб тайинланди
Кеча, 12 апрелда Ўзбекистон президентининг Фармонига кўра, Ботир Хўжаев
мамлакатнинг Иқтисодиёт вазири этиб тайинланди. Шу пайтга қадар
вазирликни бошқариб келган Вячеслав Голўшев Давлат маслахатчиси лавозимига
кўтарилди. Матбуотда эълон қилинмаган мазкур Фармонда истеъфо сабабларига изоҳ берилмаган.
Ботир Хўжаев шу пайтгача жамоатчиликка яхши таниш бўлмаган, аммо Давлат маслахатчиси, Давлат Солиқ қўмитаси раиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил маркази раҳбари бўлиб ишлаб келган.
6:00 - “Бирлик” лидери миллатимизнинг буюк фарзанди Боймирза Ҳайит билан учрашди
Бир қатор Европа мамлакатларида сиёсий учрашувлар ўтказаётган ”Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат кеча, 12 апрелда ўзбек халқининг миллий қаҳрамони Боймирза Ҳайитни унинг Кельн шаҳридаги уйида зиёрат қилди. 2 йилча аввал оғир операциядан кейин бир оёғини йўқотган 89 ёшли Боймирза ака шу кунларда яна бир оғир операциядан чиқишига қарамасдан етарлича бардам экан. У бироз дудуқланиб гапирса хам унинг шуури ва хотираси хавас қиладиган даражади яхши эди, дейди Абдураҳим Пўлат. Боймирза ака ҳамма таниқли мухолифатчиларни номма-ном эсга олиб, уларнинг соғлиги ва фаолияти ҳақида кўплаб саволлар бердилар ҳамда Ўзбекистонда диктатуранинг яқин орада йиқилишига ишонч билдирдилар.
Абдурахим Пўлат ва у билан бирга бўлган “Озодлик” радиосининг собиқ ходими Чиғатой Кочар сал кам тенгдош бўлишига қарамасдан Боймирни акани меҳр-мухаббат билан парвариш қилаётган турмуш ўртоқлари Рутта хонимни қучоқлаб ва қўлларидан ўпиб миннатдорчилик изҳор этдилар.
Қирғизистонда таниқли демократ Эдиля Байсаловга суиқасд уюштирилди
Рус сайтларининг хабарига кўра, кеча Бишкекда “Демократия ва фуқаролар жамияти учун” коалициясининг раҳбари Эдил Байсалов номаълум одамнинг қуролли ҳужумига учраган. У ўз автомобилига ўтираётганида кимдир уни бир ўқ билан қаттиқ ярадор қилаган. Ҳозир Байсалов Миллий госпиталнинг нейрохирургия бўлимида. Унинг аҳволи қандайлиги ҳақида бошқа маълумот йўқ.
Эдил Байсалов ўтган якшанба куни Қирғизистон парламентига сайланган Риспек Акматбаевни депутат сифатида рўйхатга олдирмаслик учун ҳаракат қиларди. Риспек Акматбаев Қирғизистонда жиноий авторитет ҳисоблангани учун бу суиқасд у тарафидан уюштирилганини тахмин қилиш ғоят табиийдир.
Шуни ҳам айтиш керакки, Эдил Байсалов шу йил 2-5 апрель кунлари Истанбулда ўтказилган «Халқаро Демократия Ҳаракати” анжуманида қатнашиб, у ерда “Бирлик” Партияси фаоллари, хусусан эскидан таниши бўлган Анвар Усмон билан минтақамизда демократик жараёнларнинг ривожланиши ва ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича суҳбатлашганди.