11 April 2006
03:00 -
15:00 - Қашқадарёлик мухолифатчилар "Давра кенгаши"да жипслашмоқчилар
14:00 - Амир Темурнинг буюклигини бугуннинг қаричи билан ўлчаб бўлмайди
2:00 - “Бирлик” Партияси Қашқадарё вилоят кенгашининг мажлиси

Маълум бўлишича, 7 апрель куни Қарши шаҳрида қашкадарёлик мухолифатчиларнинг ҳам қўшма йиғилиши ўтказилиб, унга Форум мақоми берилган.
Мажлисда ҳозир бўлган "Бирлик", "Эрк", "Озод деҳқонлар" партияларининг вилоят ташкилотлари раислари, "Эзгулик" ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг вилоят бўлими раҳбарлари ҳамда бир қатор мухолифатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари айни кундаги ижтимоий-сиёсий вазият таҳлили, мухолифатнинг бугуни ва эртаси хусусида
фикрлашишдилар.
Мажлисни бошқарган “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари, партиянинг вилоят ташкилоти раиси Дайнов Ташановнинг таъкидлашича, кун тартибида Ўзбекистонда бугунги сиёсий вазиятга баҳо бериш, мухолиф сиёсий партиялар, инсон ҳуқуқлари жамиятларининг вилоят ташкилотлари позициясини аниқлаш, уларни бошқаришда коллегиал бошқарув ва лидерлик факторига муносабат сингари масалалар ўрин олган.
Мажлис иштирокчиси Ғанижон Раҳматовга кўра, лидер фактори масаласида “Бирлик» раҳбариятини танқид оситига олиш мушкул. Ҳарҳалай, партия тузилган кундан бери унинг раҳбарияти ўзбошимча қарорлар қабул қилиб, баёнотлар тарқатганлари йўқ. Аммо "Эрк", "Озод деҳқонлар", "Аграрлар" каби сиёсий партиялар фаолиятида лидер фактори муаммо даражасига кўтарилди. Шу боисдан ҳам “Бирлик» партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажон илгари сурган лидерлик факторидан воз кечиш масаласини жиддий ўйлаб кўриш керак.
Дайнов Ташановнинг фикрича, "Давра Кенгаши"нинг структураси, иш услуби бироз ислоҳга мухтож. Яъни, бу бирлашма кўпроқ маҳаллий мухолифат вакилларининг фаоллигини оширишга эътибор қаратиши лозим. "Давра Кенгаши"да қатнашувчи субъектлар ўз ташкилотлари қарорларини ўртага ташлаши (албатта, ташкилотнинг ички иши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно), кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаши керак. Йиғилишда иштирок этган "Эрк" раиси Самад Мурод ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Қашқадарё вилояти бўлими раиси Ёдгор Турлибековлар фикр-мулоҳазаларини мақола тарзида ўқиб эшиттиришди.
Мажлисда мухолифатнинг Қашқадарё вилояти ташкилотлари ўз фаолиятини "Давра
Кенгаши" атрофида бирлаштириши мақсадга мувофиқлиги юзасида қарор қабул килинди.
Мухолифатнинг бошқа вилоятлардаги ташкилотларига "Давра Кенгаши" атрофида
бирлашиб, бошқарувнинг коллегиал усулига ўтиш хусусидаги таклифлар матни
тайёрланди. “Бирлик” раиси ўринбосари Исмоил Дадажоннинг лидер факторига барҳам берии хусусидаги мулоҳазалари энг самарали усул эканлиги эътироф этилди.
“Ҳаракат” мухбирига кўра эса, охирги фикрлар жиддийроқ таҳлил талаб қилади. Советлар замонида тарихни шахслар эмас, халқ яратади деган тезис остида, аслида, тескарича иш қилинарди ва баъзи шахслардан доҳийлар яратиларди. Ҳақиқат шундан иборатки, лидерлик фактори бор бўлган фактордир. Ундан кўз юмиб бўлмайди. Шу сабабли, лидерни доҳийлаштирмасдан, унга демократик усуллар билан сайланувчи ва вақтинча раҳбарлик қилувчи шахс сифатида қараш мақсадга кўпроқ мувофиқ бўлиши мумкин.

Ҳеч ким қадимги Юнон маданиятининг юксалиши, давлатчилик, илму урфоннинг гуллаб-яшнаши, улуғ Арасту-ю Плутонларнинг дунёга келишида юнон ҳукмдорларининг бевосита таъсирини инкор этолмайди. Ўз навбатида буюк Александрнинг давлатчилиги, юнонларнинг қаддини кўтаргани бу халқ маданиятининг энг ёрқин саҳифаларини очиб берди.
Шу маънода, бугун мамлакатимизда шунчаки кампаниябозлик тарзида 670 йиллик юбилейи тантаналари нишонланаётган ҳазрати Амир Темурнинг туркий қавмлар наздидаги хизматини ҳар қанча улуғлаш оздир. Ахир, соҳибқирон давлатчилиги тарих саҳнасига келмаса эди, дунё халқларининг буюк закоси Навоий, Мирзо Улуғбек ва яна қанча аждодларимизларнинг донги чиқармиди? Уларнинг буюк истеъдоди қайсидир золим ҳукмдорнинг мавқеига хизмат қилмасмиди?
Айнан бугун яна бир марта буюк бобомиз шахсига тўхталаётганимизнинг боиси бор. Сўнгги 15 йилда Ўзбекистон режими, том маънода, унинг шахсини улуғлаш, ўтмишни идеаллаштириш орқали халкнинг ғурурини кўтаришга урунса-да, натижага эришолмади. Чунки, шонли ўтмишни бугунги ночор аҳволга солиштирган оддий одамларда ҳақли равишда ўтмишни идеаллаштиришдан хафсаласизлик пайдо бўлди.
Демак, ўтмиш билан ғурурланиш ва фахрланиш учун авваломбор бугунимиз билан ғуруланоладиган ва фахрланоладиган бўлмшимиз керак. Гап бугуноқ ғурурланадиган даражага етиб келмаганимизда ҳам эмас, бу кунги режим остида том тескари тарафга кетаётганимизда. Шундай экан, ўтмиш билан ҳам яшаётган кунимиз билан ҳам ғуруланоладиган вақт ҳали келмаганга ўхшайди.
Бугунги ҳокимият Амир Темурнинг тарихдаги ролини ҳам ҳозирги режимбошини улуғлаш ниқтаи назаридан баҳолашга урунаётгани ҳаммага маълум. Қолаверса ҳамма диктаторлар шу қўлдан борганлар. Аммо, Андижон фожиаси кўпчиликни ўйлатиб қўйди. Амир Темур бошқа мамлакатларни забт этиб салтанатини кучайтирган бўлса, режимбоши ўз халқини қонга ботириб “салтанатини” сурдирмоқчи. Бу соҳибқароннинг йўли эмас, саддаму милошевичларнинг йўли. У қаерга олиб боришини эса энди ҳамма кўриб турибди.
Айни замонда мавзунинг яна бир томонига назар солиш керак.
Айрим “ўзимизнинг” русийзабон хамкасбларимизнинг, мавжуд режим остидаги бу кунги аянчли аҳволимиздан фойдаланиб, ўтмишимизга, ўтмишдаги буюкларимизга, хусусан, улуғ Амир Темурга қарата ўринсиз таъна тошлари отишлари бизни бефарқ қолдирмаслиги керак. Улар айниқса рус сайтларида улуғ бобомизни босқинчидан олиб босқинчига солишлари бизни хушёрликка чақиради. Улар Амир Темурга бу куннинг ўлчовлари бўйича баҳо беришга интилаётганлари ҳам бизни чалғитмаслиги керак. Чунки, улар тарихни бу куннинг ўлчовлари билан баҳолаб бўлмаслигини билмайдиган даражада содда эмаслар. Буни билиб туриб қилмоқдаларми, демак кимнингдир манфаатлари учун ишламоқдалар.
Қайтариб айтамиз, гап рус сайтларида ёзаётган руслар ҳақида эмас, улар ҳали бизга юқоридан қараш касаллигидан қутулмаганлари ҳаммага маълум, гап ўзимизнинг русийзабон ”қаламкашларимиз” ҳақида. Уларни фош қилиш ҳам бизнинг вазифаларимиздандир.

7 апрелда “Бирлик”нинг Қашқадарё вилояти кенгаши ызининг навбатдаги мажлисини ўтказди. Кун тартиби бўйича вилоят кенгашининг келгуси режа ва вазифаларини белгилаб олиш, мавжуд аҳволни таҳлил этиш масалалари мухокама қилинди. Мажлис аввалида вилоят кенгаши раиси Дайнов Ташановнинг ўтган давр оралигидаги қилинган ишлар ва режалар ҳақидаги ахбороти тингланди.
Музокараларда партиянинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Зулфикор Мирзақулов, Шахрисабз тумани кенгаши раиси Ғанижон Раҳматов, Деҳқонобод тумани кенгаши раиси Кўйли Боллиев ва бошқа фаоллар ўзларининг таклиф, мулоҳазаларини билдиришди.