28 July 2010
04:28 - Тошкентда миршаблар йиғини ўтди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкентда вазирлик Ҳайъатининг навбатдаги мажлиси ўтган ва унда мамлакатимиздаги барча миршаббошилар, соҳа вакиллари иштирок этишган. Ажуманни Президентнинг Қирғизистон жанубидаги ўзбек қатлиоми борасидаги “Мен қонга-қон, жонга-жон деган қарашга қаршиман. Нафақат қаршиман, балки шундай фикр билан юрадиганларни халқимизнинг душмани, деб биламан” деган сўзлари билан бошлаган Ички ишлари вазири Баҳодир Матлубов миршабларни хушёрлика ундаган. Яъни, кимдир ўзбекларнинг ўлдирилишидан беҳузурлик сезса, юртбошининг душмани эканига урғу берган.

Матбуот хабарномасида соҳавий хизматлар фаолиятида кузатилаётган сусткашликларга барҳам бериш, хизмат интизомини яхшилаш, олиб борилаётган ишларни танқидий нуқтаи назардан баҳолангани айтилади. Муҳокама этилган масалалар юзасидан ИИВнинг тегишли соҳавий хизматлари ҳамда жойлардаги ИИБ раҳбарларининг ҳисоботлари тинглангани қайд қилинади. Танқидий руҳда ўтган мажлисда долзарб вазифалар белгилаб олинибди ва кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинган. Табиий, танқидий руҳдаги мажлисда нималар танқид қилингани айтилмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону