28 July 2010
04:46 - Дунё жамоатчилигининг ёрдами Вақтли ҳукуматга ўзбек қирғинини бекитиш учун керак
Қирғизистоннинг расмий “Кабар” агентлигининг билдиришича, бугун халқаро ҳамжамият бу мамлакатга 30 ой ичида $1,1 млрд ёрдам беришга қарор қилибди. Халқаро ҳамжамият деганда қандай тузилма назарда тутилгани айтилмаган, аммо бу қарор Қирғизистон парламентида тасдиқлангандан кейин кучга кириши урғуланган.

Қирғизистон бир қатор буюк мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг Қирғизистон жанубидаги қонли воқеларани текшириш учун халқаро комиссия тузиш талабини бажармаётган пайтда бундай қарор чиқарилишидан тушуниш мумкинки, ёрдам ўзбекларни қирғин қилишга раҳанамолик қилан Вақтли ҳукуматга берилади. Вақтли ҳукумат эса, бу ёрдамни ўз жиноятининг изларини бекитиш учун ишлатади. Бундан ташқари, янги уй-жойлар қуриш баҳонасида, ўзбеклар Ўшнинг марказидан сиқиб чиқарилади.

Табиий, дунё ўзбеклари бундай “адолатни” ҳеч қачон қабул қилмайдилар. Лекин, ҳозир Ўзбекистонда хоин ҳукумат ҳокимиятда экан, ўзбеклар ҳеч нарса қилолмайдилар. Вақти келиб, Ўзбекистонда ўзбеклар ҳукумати тузилади ва Фарғона водийсининг Қирғизистон қисмидаги ўзбеклар унинг ёрдамида мустақил мухторият яратадилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону