28 July 2010
04:02 - Қобил қори ҳижоб масаласида ҳукуматнинг ноғорасига ўйнамагани учун ишдан ҳайдалди
Ўзбекистон ҳукумати томонидан диний эркинликларга қарши олиб борилаётган кампания доирасида кўпгина уламолар ҳукуматнинг сиёсий истакларини бажаришнинг шаърий “йўл”ларини топиб бериш билан банд. Бу кампанияга қўшилмаган қорилар, уламолар, табиийки, ишсиз қолади. Айниқса ҳижоб сингари диний либосларга қарши кураш бораётган ҳозирги паллада буюртмани бажармаганлар шафқатсиз жазоланмоқда. Улардан бири таниқли уламо Қобил қори бўлиб, у бир неча кундан бери Юнусободдаги Шаҳристон маҳалла жомъе мажиди имомлигидан бўшатилган.

Ҳукуматнинг ҳижоб борасидаги сиёсатини қўлламаган қори ўрнига 1984 йилда туғилган Абдуқаҳҳор Юнусов (Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Абдураззоқ Юнусовнинг ўғли) тайинланганди. Бироқ уни диний жамоат қабул қилмади ва унинг имомлигини ҳеч ким тан олмади. Абдуқаҳҳор хуфя идоралар орқали бўлса ҳам Қобил қори ва унинг тарафдорларининг танобини торттириш ва жамоатни ўзига бўйсундиришга сўз берган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону