26 July 2010
02:48 - Аввал “Жиҳодчилар”ни, сўнг уларни суд қилган судьяларни қамашмоқда
Мухбирларимизнинг таъкидлашича, бир муддат муқаддам жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди судьяси Ҳазратқул Рустамов 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида МХХ тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олиниб, узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинибди. Рустамов диний радикал оқимга мансубликда гумон қилиниб, қамалган диндорларни суд қилган, ҳукуматнинг сиёсий буюртмаларини бажарган шахс экани муҳимдир. Яна бир қизиқ тасодифни қарангки, мазкур диний радкиал оқим аъзоларини суд қилган жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судининг бошқа судьяси Дилшод Аралов ҳам айнан 500 доллар пора билан ушланиб, авахтага жўнатилган.

Эҳтимол мазкур ҳодисалардаги ўхшашлик тасодиф бўлиши ҳам мумкин, бироқ воқеалар ривожи кўрсатмоқдаки, ҳукумат аввал диндорлардан, ундан сўнг ўзининг сиёсий буюртмасини қонунлаштирган судьялардан қутулмоқчи. Чунки, келажакда бу судьялар ҳукуматниннг босими остида радикал диндорларни қаматишганини тан олишлари ва ҳукуматни фош қилишлари муқаррар. Энди эса порахўр судьянинг бирорта гувоҳлиги ёки иқрорига биров ишонмаслиги таъминланди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону