25 July 2010
22:05 -
Хитойда сал кам 1,5 миллион гиёҳванд бор
Бу мамлакат расмийлари шу йил июнь ойига қадар 1,437 млн гиёҳванд рўйхатга олинганини тан олдилар, дейилади Хитойнинг расмий “Синьхуа” агентлиги тарқатган хабарда. Руйхатга олинмаган гиёҳвандларнинг қанча бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан гиёҳвандларнинг сони 42 мингга ошгани хабарда айтилган, холос.
Гиёвандларнинг асосий қисми опиум, морфий, героин ва кокаин ишлатишар экан.
Хитойнинг аҳолиси 1,3 миллиард эканлигини ҳисобга олсак, дейди мухбиримиз, гиёҳвандлар аҳолининг 1 фоизи атрофида эканлигини кўрамиз. Масалан, аҳолиси тахминан 140 миллион бўлган Россияда 3-4 миллион наркоман бор деб ҳисобланади. Демак, Россияда гиҳвандлар аҳолининг 2-3 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларига оид расмий рақамлар мавжуд эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения