26 July 2010
03:12 - “Бирлик”нинг водийдаги штаби бўлган бинони бузишди
Чор ҳукумати томонидан XIX асрда Қўқонда пахта биржаси сифатида бунёд қилинган, сўнгра Туркистон мухторияти маъмуриятининг мажлислар зали сифатида хизмат қилган, 1924 йилда эса Ҳамза Ҳакимзода томонидан театрга айлантирилган мажмуа бузиб ташланди.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида “Бирлик” халқ ҳаракатининг водийдаги штабларидан бирига айланган мазкур мажмуа ўрнида энди мусиқа коллежи қурилади.

Қўқон марказидаги бу ерда аввал советларнинг ашуласи айтилган бўлса, энди ўзбек режими мусиқаси янграйди. Халқимизнинг том маънодаги миллий озодлик ҳаракати - “Бирлик”ка қароргоҳ бўлгани билан қадрли бу бино Қўқонни ободонлаштириш баҳонасида бузилибди. Қўқонни ободонлаштириш керак, аммо буни миллий қадриятлар ҳисобига қилиш хато.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону