24 March 2006
04:00 -
20:00 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сони сайтда
18:00 - Генпрокуратура РФ намерена экстрадировать узбекского беженца
17:00 - Қарордан сўнг бечораларнинг қозони гўшт кўрармикан?
- Жанубий Кореяга Каримов тўртинчи марта боради
20:00 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сони сайтда
“Ҳаракат” журналининг навбатдаги (№1 (58), 2006) сонининг электрон версияси битказилди ва harakat.net сайтига жойлаштирилди. У 6 бўлимдан иборат:
1. Ўзбекистон Андижон воқеаларидан кейин
2. Мунозара минбари
3. Биз яшаётган жамият
4. Инсон ҳуқуқлари
5. Адабиёт олами
6. Кечагина ўтган кунларимиз
Биринчи бўлимдаги ягона мақола мавжуд ҳукуматнинг Андижон воқеаларидан кейин “Бирлик” фаолларига қарши кучайтирилган тазйиқлари анализ қилинади ва оғир шароитга қарамасдан партия янгидан оёққа туришга ҳаракат қилаётгани, мухолифатни бирлаштириш ғоялари конкреташаётгани тилга олинади.
“Мунозара минбари” бўлимидаги 3 мақола Ўзбекистон-Россия муносабатларига бағишланган. Унда етарлича қарама-қарши фикрлар бор. Бир тарафдан, Ўзбекистон айнан Андижон воқеаларидан кейин Россияга юз ўзиргани айтилса, иккинчи томондан, бундай бўлмагани, Каримов ҳукумати ҳар доим Москванинг вассали бўлиб келгани фактлар асосида исботлашга уринилган.
Учинчи бўлимда ўзбек жамиятидаги баъзибир тенденциялар анализ қилинади. Абдураҳим Пўлатнинг “Яқин ўтмишимиз, бугунимиз ва менталитетимизга оид мулоҳазалар” номли мақоласи унинг “Ҳаракат” сайтида аввалроқ эълон қилинган бир қатор лавҳалари асосида тайёрланган. Замира Раззоқованинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги аҳволни бир бирига солиштирувчи ҳажвиясимон мақоласи ҳам шу бўлимдан жой олган.
Инсон ҳуқуқлари деб номланган 4 қисмдаги мақола ўзбек қочқинларининг Украинадан депортация қилинишига оид воқеаларини ёритади.
“Адабиёт олами” бўлимида журналист Дилмурод Саййиднинг машҳур шоиримиз Рауф Парфи ижодига бағишланган лавҳаси ва шоирнинг турмуш ўртоғи Сулҳида Ёлғиз билан ўтказган суҳбати бор. Эр Али Сокин қаламига оид Ўзбекистон демократик мухолифатининг тикланиш даврини ўз ичига олган “Туғён” романининг навбатдаги парчаси ҳам шу бўлимда.
Сўнгги бўлимда шу йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон ва унинг ташқарисида бўлиб ўтган, хусусан ўзбек мухолифатнинг фаолияти ва ҳуқуқ ҳимоясига оид воқеалар қисқа ҳабарлар шаклида ёритилган. Хабарларнинг кўпчилиги қисқа изоҳлар билан берилгани учун уларни мақолачалар, лавҳалар деб ҳам аташ мумкин.
Журналнинг ушбу сони шу кунларда қоғозда нашрдан чиқади.
18:00 - Генпрокуратура РФ намерена экстрадировать узбекского беженца
23 марта 2006 г. гражданину Узбекистана Байрамали Юсупову, содержащемуся в СИЗО-1 г. Тюмени, вручено уведомление о принятом Генеральной прокуратурой РФ решении о его экстрадиции на родину «для уголовного преследования за организацию преступного сообщества и публичные призывы к осуществлению экстремистской деятельности».
В настоящее время Юсупов является лицом, ищущим убежища в России. Начиная с декабря прошлого года, Центральный районный суд Тюмени под разными предлогами отказывает ему в рассмотрении искового заявления к Управлению по делам миграции Тюменской области, которое отклонило его ходатайство о предоставлении статуса беженца. Жалоба Юсупова на соответствующее определение районного суда будет рассмотрена в Тюменском областном суде 3 апреля.
Принятие решения о принудительном возвращении в страну исхода лица, ищущего убежища, до окончания процедуры определения статуса является грубым нарушением Федерального закона «О беженцах» и Конвенции ООН 1951 г. «О статусе беженцев». Оно также противоречит Европейской «Конвенции о защите прав человека и основных свобод», Конвенции против пыток и другим международным нормам, запрещающим экстрадицию в страны, где применяются пытки и смертная казнь.
Адвокат Юсупова, Виктор Храмов, заявил, что его подзащитный намерен обжаловать решение Генеральной прокуратуры РФ в Тюменский областной суд и обратиться в Европейский Суд по правам человека с просьбой о приостановке процедуры экстрадиции.
Ранее, в январе текущего года, Генпрокуратура со ссылкой на «информацию» тюменской миграционной службы и Центрального районного суда г. Тюмени сообщила Комитету «Гражданское содействие», что Юсупов не обжаловал отказ миграционной службы, хотя накануне именно этот суд в очередной раз оставил без движения его жалобу. Получив копию этой жалобы от правозащитников, Генеральная прокуратура заверила их, что «решение о выдаче Юсупова не будет принято до рассмотрения и вступления в законную силу решения суда по его жалобе», однако вскоре пренебрегла нормами права.
Месяц назад аналогичные действия Украины, которая выдала Узбекистану лиц, искавших в ней убежища, вызвали резкое осуждение международного сообщества.
Напомним, что Байрамали Юсупов, 1979 г.р., был задержан 31 августа прошлого года, т.к. разыскивался Узбекистаном по обвинениям в совершении преступлений по ст. ст. 159, ч.1 (публичные призывы к неконституционному изменению существующего государственного строя), 244-1, ч.3, п. «а» (изготовление или распространение материалов, содержащих угрозу общественной безопасности и общественному порядку), 242, ч.1 (организация преступного сообщества) и 244-2 ч.1 УК РУ (создание, руководство, участие в религиозных, экстремистских, сепаратистских, фундаменталистских или иных запрещенных организациях).
Подробнее о деле Юсупова см. пресс-релизы ПЦ «Мемориал» Комитета «Гражданское содействие от 09.09.2005, 20.09.2005 и 14.12.2005 г.
Елена Рябинина,
руководитель программы «Помощь
политическим беженцам из Центральной Азии»
Комитета «Гражданское содействие»
24 марта 2006 г.
17:00 - Қарордан сўнг бечораларнинг қозони гўшт кўрармикан?
Бугун Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш билан банд бўлган шахслар иш билан таъминланган аҳоли тоифасига киритилади ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаб бориш ҳисобига пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Уларнинг меҳнат стажи мазкур жамғармага энг кам ойлик иш ҳақи (хозир 9400 сўм) нинг камида 50 фоизи миқдорида ойлик суғурта бадаллари тўлаганлари тақдирда ҳисобга олинади.
Президент қарорида қорамол сотиб олиш учун шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига микрокредитлар бериш, эҳтиёжманд ва кўп болали оилаларга ҳар қишлоқ тумани бўйича 100–200 оилани қамраган ҳолда биттадан қорамол хайрия қилиш назарда тутилган.
Хўш, қарордаги кўрсатмалар рўёбга чикса, қишлоқда ишсизлар сони камайиб, бечораларнинг қора қозони гўшт кўрармикан? Яхши ният қиламиз.
Жанубий Кореяга Каримов тўртинчи марта боради
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Корея Республикасига 28–30 март кунлари қиладиган давлат ташрифи бугун расман тасдиқланди. Шу ҳақдаги расмий хабарда айтилишича, Каримовни Жанубий Кореяга мамлакат президенти Но Му Хён таклиф қилган.
Ташриф чоғида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон–Корея муносабатларини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ва икки томонлама муносабатларнинг бошқа соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
Каримовнинг Жанубий Кореяга бу галги сафари президентлик курсисини эгаллаганидан бери унинг 4-ташрифи бўлади.
Қалбаки доллар ясовчи - ўзимизнинг шоввоз
Бундан 5–6 йилча муқаддам Ўзбекистонда қалбаки АКШ долларлари пайдо бўлиб, уларнинг Эрондан келтирилгани айтилганди. Сўнгги вақтларда республикамиздаги пул муомаласида шундай долларлар яна пайдо бўлди. Бу галгиси, Ўзбекистон Бош прокурорлигининг матбуот хизматидан маълум қилишларича, ўзимизнинг бир шоввоз томонидан ясалган экан.
Босма ижроси ҳам, қоғози хам АҚШнинг Федерал резерв банклариникидан шаклан фарқ қилмайдиган қалбаки долларлар Бухородан Тошкентга иш топиш илинжида келган Мурод Азизовнинг иши экан. 19 март куни Тошкент шаҳар прокурорлиги ҳузуридаги Солиққа ва валютага оид жиноятларга қарши кураш бошқармаси ходимлари қалбаки пул ясовчини қўлга туширишибди.