23 March 2006
04:00 -
13:00 - Қафасдаги “қизил гуллар“ байрам қилдилар
- Тошкентда “Россия боғи“
13:00 - Қафасдаги “қизил гуллар“ байрам қилдилар
Бугун, 23 мартда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкентнинг Хамза туманида жойлашган аёллар қамоқхонасида Наврўз байрами тадбирини ўтказди. Ёш хонанда Озодбек Назарбеков қўшиқларига айллар рақс тушдилар. Гўёки байрам қилдилар. Қафасдаги қушлар каби.
Алишер Навоий хазратлари ёзганларидек:
...Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулга тикондек ошён бўлмас эмиш.
Ўзбекистон режими бутун мамлакатни қамоқхонага айлантирар экан, қамоқхоналардан "ошён" қилмоқчи
Тошкентда “Россия боғи“
Ўзбекистон режимининг Россияга “пахта қўйиши“ давом этмоқда. Шу мақсадда Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарори билан куни кеча, Наврўз байрами куни шаҳарнинг қоқ марказида, “Мовий гумбазлар“ чойхона-кафеси ёнида “Россия боғи“га асос солиниб, ўрис дарахтлари ўтказилди. Келгусида боғ кенг кўламдаги табиий мажмуа бўлиши айтилмоғда. Уни бунёд этиш учун “Анор“ номли ташкилий кўмита тузилган. Бу ном бирлашиш рамзини англатармиш.
Шундан бир оз аввал Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарни кўкаламзорлаштириш учун кўча ва боғларга Россия набототига хос игна баргли дарахт кўчатлари ўтказиш ҳақида қарор чиқарган эди. Чунки, Путин ҳокимиятга келгандан бери бу дарахтлар хавони карбонат ангидрид газидан яхши тозай бошлабдилар.