25 March 2006
04:00 - 17:00 - Ўзбекистон элчиси Юшченко ҳузурида бўлди
17:00 - Ўзбекистон элчиси Юшченко ҳузурида бўлди

Кеча Киевда Ўзбекистоннинг Украинадаги янги тайинланган элчиси Илхом Хайдаров Украина президенти Виктор Юшченко хузурида бўлиб, унга ишонч ёрликларини топширди. “Жаҳон“ ахборот агентлигининг бу хусусдаги хабарида Юшченко ўзбек элчисига янги лавозимдаги ишларига муваффакиятлар тилаганлиги хамда Ўзбекистон ва Украина хамкорлиги барча йўналишларда ривож топишига ишонч билдиргани айтилади, холос.

Лекин ҳеч шубҳа йўқки, уларнинг учрашуви шу кунларда Украинада ўзбек мухолифатчилари ва қочқинларининг бутун дунёга маълум бўлиб бораётган фаолияти, хусусан, Каримов режимини қораловчи пикетлари, оммовий ахборот воситалрида чиқишлари таъсирида ўтган. Айниқса Украиннинг телевидениеси Ўзбекистон режимининг қонхўрлигини сал кам ҳар куни кўрсатиб турган кунларда Илҳом Ҳайдаров ўзини Юшченконинг олдида қанчалик роҳатсиз сезганини ҳар ким кўз олдига келтиролса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону