22 March 2006
04:00 -
22:00 - Отчет: в 2005 году жертвами репрессий стали 1 тыс. правозащитников
21:00 - Туркманбоши Хитойга, ўзимизнинг режимбоши эса Жанубий Кореяга бормоқчи
- Евросиё Ўзбекистон билан божхона-тарифларини мувофиқлаштиришни бошлади
- Внуково-Н
22:00 - Отчет: в 2005 году жертвами репрессий стали 1 тыс. правозащитников
Более тысячи правозащитников стали жертвами репрессий и насилия в прошлом году. Эти данные по разным странам обнародовала сегодня Всемирная ассоциация против пыток.
В отчете ассоциации говорится о физических расправах и преследованиях правозащитников в России, Узбекистане и Киргизии. В Белоруссии и Казахстане их единомышленники оказались за решеткой после крайне сомнительных судебных процессов. Как отмечается в отчете, в Туркмении заниматься правозащитной деятельностью просто невозможно. //Радио «Свобода»
21:00 - Туркманбоши Хитойга, ўзимизнинг режимбоши эса Жанубий Кореяга бормоқчи
Туркманбоши Ниёзов ўзининг Хитойга 2 апрелдаги сафарини овоза қилиб улгурган шу кунларда Жанубий Кореянинг The Korea Times газетаси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг шу йил 28-30 март кунлари Сеулга боришини маълум қилди. Шу муносабат билан бугун, 22 мартда чоп этилган маколада Каримов визити даврида нефть-газ, олтин, уран сингари фойдали қазилмаларни қайта ишлаш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши билдирилади.
Корея раҳбари Ро Му Хен билан музокаралар чоғида маданият ва ижтимоий ҳамкорлик масалалари хам тилга олиниши назарда тутилган, деб ёзади газета. Унга кўра, ҳозир Ўзбекистонда 230 мингдан ортиқ корейс миллатига мансуб аҳоли яшайди. Шу боисдан ҳам Корейс - Ўзбек муносабатларида Каримовнинг расмий Сеулга 1992, 1995 ва 1999 йиллардаги давлат ташрифлари алоҳида ўрин тутади. Расмий маълумотга кўра, мамлакатлараро савдо айланмаси 520 миллион АКШ долларини ташкил этиоқда.
Евросиё Ўзбекистон билан божхона-тарифларини мувофиқлаштиришни бошлади
Бугун, 22 мартда Москвада Евроосиё Иқтисодий Кенгашининг божхона тарифларини мувофиқлаштириш Комиссияси мажлис ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлигининг "Жахон" ахборот агентлиги. Хабарга кўра, мажлисда Ўзбекистон тарафи ҳам иштирок этиб, Комиссия мажлиси доирасида божхона тарифлари борасида бир қанча ўзгаришларга розилик берган. Аммо хабарда бу хусусдаги тафсилотлар очиқланмаган.
Внуково-Нукус: Шолининг баҳонасида курмак сув ичади
Эртага, 23 мартдан эътиборан "Газпромавиа" компанияси янги Москва - Нукус авиарейсини мунтазам йўлга қўйишни ваъда қилди. Компания тарқатган маълумотга кўра, ҳафтанинг пайшанба кунлари ГЗП 601/602 рейслари бўйича парвоз киладиган Як-40 самолётларида бизнес ва оддий салонлар мавжуд. Рейс Внуково ва Нукус аэропортлари орқали амалга оширилади, нархлар хам бирмунча арзон - 150 АҚШ доллари (бориш-келиш - 310 АҚШ доллари).
Албатта, дейди мухбиримиз, авиакомпания қорақалпоқларнинг ғамини егани йўк. Бу авиарейсларнинг йўлга кўйилиши Каримовнинг Устюртдаги газ конларини ўрисларга сотиши билан боғлиқ. Аммо шолининг баҳонасида курмак сув ичади, деганларидек, азалдан Россияга серкатнов қорақалпоқлар бу ходисадан манун бўлиши аниқ.
17:00 - Жиззахда янги иншоот қурила бошлади. Илмга хизмат киладими ёки ҳарбга?
Россия Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятидаги ясситоғликда, денгиз сатхидан 2300 метр баландликда бўлган, қурилиши 1980-йиллар ўртасида бошланиб, охирига етказилмаган обсерваторияни қайта қуришга киришди. “Қизил империя“ бу объектни махсус мақсадларда ишлатиш учун қуришга бошлагани шундан ҳам маълумки, у ерга дунёдаги энг йирик (кўзгусининг диаметри 70 метр бўлган) тўлиқ бурилувчан радиотелескоп ўрнатилган эди.
“Ўзбекистон“ радиоси русча “Янги кун“ (“Новый день“) ахборий эшиттиришида маълум қилишича, янги объект Халқаро радиоастрономия обсерваторияси вазифасини бажаради, унда ҳайбатли телескопдан ташқари, ахборотни қайта ишловчи компьютерлар тизими яратилади, аниқ вақтни белгилаш учун фойдаланилувчи ускуналар ўрнатилади, Ернинг сунъий йўлдоши оркали алоқа станцияси барпо этилади. Ишловчиларнинг яшаши учун шаҳарча қад кўтаради.
Иншоот 2009 йилнинг ўртасида фойдаланишга топширилади. Объектдан фойдаланиш тўғрисида Ўзбекистон билан Россия ўртасида тузилган шартномага кўра, у 99 йилга мўлжалланган, муддатни янада чўзиш мумкин. Мутахассислар “обсерватория“да сунъий йўлдош орқали алоқа станцияси борлигининг ўзиёқ унинг тинч мақсадлардан кўра кўпроқ ҳарбий томонга йўналгани аломати демокдалар.
Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (22 март, чоршанба маълумоти)
Расмий курс (Ўзбекистон Марказий банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1207 сўм 72 тийин; 1 евро = 1470 сўм 4 тийин; 1 рубль = 43 сўм 60 тийин.
Тижорат курси (Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алокалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1217 сўм ва харид қилишда 1222 сўм; 1 евро = сотишда 1471 сўм ва харид қилишда 1491 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2120 сўм ва харид қилишда 2150 сўм.
Қорабозор курси: 1 АҚШ доллари (ўртача ҳисоб) = сотишда 1240 сўм ва харид қилишда 1260 сўм.