21 March 2006
04:00 -
22:00 - Агар “Эрк” газетаси чиқса, “Ҳаракат” уни табрик этади
19:00 - Ўзбек “террорчи“лари эмас, турк телетомошабинлари адаштирилди
12:00 - “Бирлик”чи шоир Шарофиддин Исмоил ўғли пайғамбар ёшида вафот этди

Агар, баъзи хабарларда айтилаётганиидек, “Эрк” партиясининг “Салай Мадаминов - Отаназар Орипов” гуруҳи узоқ вақтлардан бери тўхтаб қолган газеталарини қайтадан чиқаришга бошлашса, “ҳаракат”чилар, “Ҳаракат” журналини 11 йилдан бери тўхтамасдан чиқариб келаётнан “бирлик”чилар, сўнги вақтда уларнинг сафига қўшилган “Эрк”нинг бошқа фракциясини раиси Самад Мурод бундан хурсанд бўлишларига шубҳа йўқ.
Чунки, Ўзбекистоннинг матбуот саҳнасида иккинчи мустақил нашр пайдо бўлади. Ҳамма мухолифатчилар бундан мамнун бўлишлари табиий.
Русларнинг машҳур “Новое время” журналининг ундан ҳам машҳур мухбири Аркадий Дубновга 1995 йили интервью берган президент Каримовнинг: “Эрк” партиясини ва “Эрк” газетасини тузишга шахсан ўзим ёрдам берганман, чет элларда Муҳаммад Солих билан кўришсангиз ундан бу ҳақда сўранг, у буни инкор этолмайди”, деган сўзлари энди тарихга оид. Бугун “Эрк” газетаси мухолифат нашри бўлишига ишонамиз.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат “Ҳаракат” журналининг 2005 йилга оид 4 (55) сонида эълон қилинган “Ўзбекистон мухолифатининг бугунги кучи, мақсади ва вазифалари” номли мақоласида (у билан harakat.net сайтида танишиш мумкин) бугун Ўзбекистонда фақат “Бирлик” Партияси ҳуқуқий майдонда кураш олиб бориб, партияни рўйхатдан ўтказиш, унинг аъзолари сонини қонунлар талаби 20 мингдан ошириш, мамлакт ичи ва ташқарисида ташкилий структурасини яратиш, сайловларда иштирок этишга интилаётганини, бирдан бир мустақил нашр чиқараётганини айтар экан, бошқа сиёсий гуруҳлар бу жараёнлардан четда туриб томошабин бўлиб қолаётганларидан куйинганди. Демак, “Эрк” бу жараёнларга қўшилмоқчи.
Хабаримизнинг бошида «агар “Эрк” газетаси чиқишга бошласа» деган ибора билан унинг чиқишга бошлаганига шубҳа билдирдик. Бу шубҳа тўғри бўлса керак. Чунки, ҳатто “эрк”чиларнинг ўз хабарларида ҳам, газетанинг 8 йил аввал чиққан охирги сонида нималар борлиги тилга олиниб, ҳозир чиққан сонида нимлар борлигини ёзишни “унутганларини” фақат уларнинг профессионал камчиликлари билан тушунтирш қийин бўларди. Нима бўлса ҳам, “эрк”чилар ўз газзеталарини қайтадан тиклаш фикрига келганлари ҳам бизни қувонтиради.
Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги имкониятлар билан Ғарб далатларида туриб газета ёки журнал чиқариш жуда ҳам осон. Асосий муаммо - уларни Ўзбекистонга етказиб, ўзбеклар ичида тарқатишдир. Жойларда структуралари бўлмаган “эрк”чилар бу масалада “бирлик”чиларнинг ёрдамига муҳтож бўлишларини олдиндан таҳмин қилиш мумкин. Шахсий каналлардан олинган хабарларга кўра, “Эрк”нинг газета чиқаришни бошлаш ниятидаги гуруҳининг лидери МДҲ мамлакатларида ҳам кучли структуралар яратишга улгурган “Бирлик” Партияси фаолларига бу хусуда мурожаат қилгани ҳам, “Эрк” газетаси яқин келажакда чиқа бошлашига умид беради.

Бугун турк дунёси Наврўзни байрам қилмокда. Ўзбекистонда ҳам байрам. Ватандошларимизни ана шу қадимий ва катта байрамимиз билан муборакбод этамиз.
Наврўз байрами муносабати билан бугун, 21 августда Анкара вақти бўйича соат 7 дан 14 яримгача (Тошкент вақти билан 10 дан 17-ю 30 гача) Туркия телевидениесининг TRT Turk, TRT INT ва бошқа каналлари туркий халқлар бирлигини намоён қилиш мақсадида туркий мамлакатлар пойтахтлари - Ашхобод, Бишкек, Боку, Олмаота ва Тошкентдан, шунингдек, Туркия шаҳарларидан “Nevruz - 2006“ дастурини узлуксиз “canli“ (жонли, бевосита) эфирда кўрсатдилар.
Жумладан, пойтахтимизнинг Алишер Навоий номидаги Миллий боғидаги танатаналардан вақти-вақти билан анчагина лавҳалар ҳам намойиш этилди. Лекин уларни Тошкентдаги студиядан туриб туркча шархлаган Умида Азизова ёлғон ишлатишга мажбур эди: бошқа мамлакатлардан кўрсатувлар жойларнинг ўзидан жонли олиб борилаётани учун, бошка шархловчилар каби, Умида ҳам Ўзбекистон пойтахтидан берилаётган кўрсатувни (тўғриси, видеоёзувни) эфирга гўё жонли кетаётгандек қилиб тақдим этишга уринди. Табиийки, турк томошабинлари Ўзбекистон хукуматининг “террорчи“лардан кўркиб, уларни адаштириш мақсадида Тошкентдаги бу тантаналарни 2 кун муқаддам ўтказиб юборганидан бехабар эдилар, бехабарлигича қолдилар.

Бугун Қўқонлик “бирлик”чи шоир Шарофиддин Исмоил ўғли 63 ёшда қазо қилди.
Шарофиддин Исмоилий Фарғона фожеалари куни “Шаҳид бўлган йигитлар” шеърини ёзган эди. Қўшиққа айланган бу шеър ўша кезда ҳалқнинг оғзидан тушмади. “Бирлик” 1989 йилнинг сўнгида бир гуруҳ маъсулиятсиз ёзувчилар тарафидан парчаланганда, унинг қайтадан оёққа туришида аёллар катта роль ўйнаб, “Бирлик”нинг аёллар қаноти – “Тўмарис” ташкилотини тузишди. Шарофиддин Исмоил ўғли уларга “Тўмарис, онажон, турмасанг бўлмас” сўзлари билан хитоб қилди ва шу номли шеърини уларга бағишлади. 1990 йилда 600 кишининг иштирокида ўтказилган “Бирлик”нинг энг катта Қурултойининг саҳнасига шоирнинг “Тўмарис, онажон, турмасанг бўлмас” cўзлари шиор қилиб осилди.
Шоир миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг қонини тўккан коммунистик режимнинг ваҳимали моҳиятини яхши тушунарди. Шу сабабли унинг коммунистларга бўлган нафратини қуйидаги сўзлар билан ифодалаши ғоят табиийдир:
Унутмангиз Фитрат Чўлпон озорларини,
Ўзга қилинг коммунистларнинг мозорларини.
Бугун “бирлик”чилар шундай сафдошларидан айрилдилар. Уни Оллоҳ раҳмат айласин.