20 March 2006
04:00 -
23:30 - Андижон хунрезлигида Путин режимининг қўли борми?
- Ўзбекистонда БМТнинг ваколатхонаси ёпилса ҳам ажабланмаслик керак
18:00 - Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонда
23:30 - Андижон хунрезлигида Путин режимининг қўли борми?
Бугун, 20 мартда Ичкерия Чечен жумҳурияти миллий ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, Андижон қатлиомида бевосита Россия Федерал Хавфсизлик Хизматининг иштироки бор. Маълумотда таъкидланишича, Путинга тобе бўлган чечен қўғирчоқ ҳукуматининг 100 га яқин милиционери шу ой бошларида мужоҳидлар тарафига қочиб ўтган эди. Айнан шу гуруҳ аскарлари ўзларини Рамзан Қодиров жангарилари деб атаб яна 200 нафар сафдошлари билан 13-15 май кунлари Россия ФХХ ва Ўзбекистон МХХ бўлинмалари сафида Андижонга олиб борилгани, аҳолини қатлиом қилишда иштирок этишганини очиқлашган. Кейинчалик улар Москвадаги Чкалов аэропортига олиб келинган ва Чеченистонга қайтариб юборилган.
Россия ва чечен мужоҳидлари ўртасида информацион уруш кетаётган вақтда бу каби хабарларга ишониш қийин. Қолаверса, русларнинг ўзлари ҳам Рамзанга ишонмайдилар ва бу сотқиндан чеченларни тиз чўктириш учун фойдаланадилар. Лекин бу нарса кўрсатмоқдки, ҳали Андижон воқеаларидан кўп тарафлар ўз манфаатлари учун фойдаланишга ҳаракат қиладилар.
Ўзбекистонда БМТнинг ваколатхонаси ёпилса ҳам ажабланмаслик керак
Бугун, 20 мартда БМТнинг қочкинлар бўйича комиссарлиги ўзининг Тошкентдаги ваколатхонаси фаолиятини тўхтатиши ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигидан хабар олган. Хабарда таъкидланишича, энди бу комиссарликнинг Ўзбекистонда фаолият олиб боришига хеч қандай сабаблар қолмаган эмиш. Аслида, дейилмоқчики, Комиссариятнинг бош идораси Андижон фожиаси мисолида Ўзбекистон томонининг "ишончини" йўқотиб бўлган. Яъни, қатлиомдан Омон қолган фуқароларни режим қўлига топширмаган. Ҳозирча БМТнинг бу қарорга муносабати ҳақидаги маълумотга эга эмасмиз
18:00 - Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонда
Кеча, 19 мартда Ўзбекистонга келган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг асосий ташриф дастури бугун бошланди. Дўрмон қароргоҳида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Н.Назарбоев ўзаро суҳбат қургач, уларнинг музокаралари икки томон ҳайъатлари доирасида давом этди.
Расмий хабарларга кўра, ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар, сиёсий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари музокаралар мавзуи бўлди. Музокаралар охирида 7 ҳужжатга имзо чекилди. Улар орасида икки президентнинг “Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида абадий дўстлик ҳакидаги шартнома“ қоидаларига икки томоннинг содиқ қолиши тўғрисидаги Қўшма баёноти ҳам бор.
Президентлар матбуот конференцияси ўтказдилар. Бунда И.Каримовнинг айтишича, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида Давлатлараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилган. Бевосита икки президент раҳнамолигида ишловчи мазкур кенгаш иқтисодиёт, маданият ва сиёсат соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини тартибга солади.
Бугун икки президент иштирокида “Қозоғистон - Ўзбекистон: бизнес учун янги имкониятлар“ мавзуида икки мамлакат ишбилармонлари иштироки билан бизнес-форум ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения