29 June 2010
12:49 -
Ал-Қоида раҳбариятининг ярмидан кўпи йўқ қилинди
2001 йилдан бери АҚШнинг Марказий Разведка Бошқармаси Ал-Қоида раҳбарларининг ярмидан кўпини йўқ қилди ёки қўлга туширди. Бу ҳақда МРБ раҳбари Леона Панетту АҚШнинг ABC телеканалига 27 июнь куни берган интервьюсида айтган.
Ал-Қоиданинг раҳбари Усама бин Ладен ва унинг энг яқин сафдошлари Айман ал-Завахири ҳамда Анвар ал-Авлаки Покистон-Афғонистон чегараси яқинидаги тоғларда яшириниб юришибди.
Америкаликларнинг бу йўналишдаги охирги катта ютуғи – шу йил май ойининг сўнгги кунларида Ал-Қоиданинг Афғонистон бўйича раҳбари Мустафа Абу ал-Язиднинг учувчисиз учоқ ёрдамида йўқ қилиниши бўлган. Ҳаммаси бўлиб, террористлар ичида таниқли бўлган 42 кишидан 34 нафари ўлдирилган.
Айни замонда, Леона Панеттунинг айтишича, Афғонистонда вазиятни нормаллаштириш учун аввалдан ўйланганга қараганда кўпроқ вақт керак бўлади. Лекин, у бу хусусда аниқ вақт кўрсатмайди.