29 June 2010
21:38 -
Ўзбекистон қирғизистонлик ўзбек қочқинларнинг ҳаммасини ҳайдади, бугун охирги 21 ярадор ҳам касалахоналардан чиқариб юборилди
Ўн минглаб одамлар ўлим хавфи остида тезлик билан бошқа жойларга қочишларини тушуниш мумкин. Июнь ойининг 10-15 июнь кунлари шундай бўлди. Вақтли ҳукуматнинг кўз юмиб туришидан фойдаланган қирғиз экстремистлари Ўш ва Жалолободда ўзбекларни қирғин қилишга бошлашган пайтда, 100 мингдан ортиқ ўзбек жон аччиғида Ўзбекистонга қочди.
Ўзбекистон президенти Ислом Карим шунча одамни 27 июндаги референдумдан олдин яна ўша Вақтли ҳукуматга ёрдам бериш мақсадида 2 кун ичида Қирғизистонга қандай қилиб ҳайдаб юборишга муваффақ бўлганини тушуниш қийин. Аммо, миллатга хоинлик қилган Ўзбекистон ҳукумати енгини шимариб ишлагани, бечора ўзбек қочқинларини тезлик билан орқага қочишга мажбур қилган шубҳасиз.
Қирғиз ахборот воситаларининг билдиришича, бугун Ўзбекистонда қолган охирги 21 ярадор ҳам Ўш касалхоналарига жўнатилибди. Улардан 11 нафарига ўқ теккан. Ҳозир бу шаҳардаги касалхоналарнинг аҳволини тушуниш мумкин. У ердан касалларни олиб келиб, Ўзбекистонда даволаш ўрнига, Ўзбекистон касалларни қайтариб юбораётганини ақл билан тушуниш қийин. Фақат ўзбек бўлмаган одамлар шундай қилиши мумкин. Наҳотки, Ўзбекистон ҳукумати ўзбек бўлмаган қорамолларнинг қўлига ўтиб кетган?
Бу қорамоллар вақти келиб, ўзбек миллати олдида жавоб берадилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения