29 June 2010
12:13 - Нурсултон Назарбой Остонада “Назарбоев Университети”ни очди
Кеча Қозоғистон пойтахтида халқаро даражадаги янги олий ўқув юрти - “Назарбоев Университети”нинг тантанали очилиш маросими бўлди, деб хабар беради бу мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги Казинформ. Очилиш маросимида қатнашган президент Нурсултон Назарбой олий ўқув юртининг бўлажак талабаларига мурожаат қила туриб “Мен бу Университетга ўз номим берилишига рози бўлдим, обрўим тушишига йўл қўйманглар” дебди.

Бу халқаро даражадаги университетда жаҳоннинг таниқли 30 университетидан таклиф қилинадиган машҳур профессорлар дерс бериши кўзда тутилган. Унда мухандислик, тиббиёт ва энергетика бўйича мутахассислар тайёрланади. Бу соҳалар бўйича қозоқ ёшларининг чет эллларда давлат дастури бўйича ўқитиш камайтирилади.

Нурсултон Назабой ўз номидаги Университетда давлат ҳисобига ўқийдиган 500 талабага грантлар ажратилганини ҳам билдирди

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону