29 June 2010
07:04 -
Қорамол офицерларимизга диплом ва кўкрак нишонлари топширилди
Кеча Тошкентдаги Марказий Офицерлар Саройида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академиясининг навбатдаги битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонлари топширилгани расмий хабарларда билдирилди. Бу тантанали маросимда Академия битирувчилари билан бир қаторда ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари, битирувчиларнинг оила аъзолари иштирок этишибди.
Йиғилишда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Мудофаа вазири О.Бердиев президент Ислом Карим раҳнамолигида мамлакатимиз қуролли кучларини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида, миллий армиямиз йил сайин такомиллашиб бораётгани хусусида баландпарвоз гаплар гапирибди.
Ҳали бирон амалий ишда ўзини кўрсатмаган, бор-йўқлигини ҳам намоён қилишга улугурмаган армияни ислоҳ қилишга бошлашгани қизиқ, дейди мухбиримз. Йўқ нарсани ҳам ислоҳ қилиш мумкин эканда? Йиғилиш қатнашчиларининг калласи ҳам айнан шу савол билан банд бўлган бўлса керак.
Ҳеч шубҳа йўқки, ҳамманинг ҳаёлида яна бир фикр айланган, аммо, ҳеч ким тарафидан айтилмаган. Гап Қирғизистонда ўзбекларнинг қирғин қилиниши ва уларни ҳимоя қилиши керак бўлган ўзбек армияси Ислом Карим раҳнамолигида инига кириб ўтириши ҳақида кетмоқда. Бўлажак офицерларимиз Интернет билан қизиқмаслиги мумкин эмас. Улар “Бирлик” Партияси лидерининг инига кириб ўтирган ҳукумат ва унинг тарафдорларини қорамоллар деб баҳолаганини албатта эшитишган. Ва, табиий, бу тантанали йиғилишда ҳам ўзларини қорамол деб ҳис этишган. Бечора армиямиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения