29 June 2010
06:33 -
Эрдўғон: Муносабатлар нормаллашиши учун Исроил тўрт шартимизни бажариши керак
Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Канаданинг Toronto Star newspaper нашрига берган интервьюсида Исроил билан муносабатлар нормаллашиши учун Исроил 4 та шартни бажариш кераклиги айтибди. Бу шартлар қуйидаглар – Исроил “Озодлик флотилияси” таркибида Ғазога инсони ёрдам олиб кетаётган турк кемасига ҳарбий ҳужум уюштиргани ва 10 туркни ўлдиргани учун кечирим сўрасин; ўлганларнинг оилаларига тавон тўласин; Туркларнинг ўлимига сабабчи бўлган воқеалар халқаро комиссия томонидан ўрганилсин; Исроил тарафидан Ғазога қарши эълон қилинган эмбарго бекор қилинсин.
Исроил бу тўрт шартддан биттасини ҳам бажармаслиги аниқ бўлгани учун айтиш мумкинки, Туркия-Исроил муносабатлари яқин орада аввалиги ҳолига қайтмайди, дейди мухбиримиз.
Исроил бу тўрт шартддан биттасини ҳам бажармаслиги аниқ бўлгани учун айтиш мумкинки, Туркия-Исроил муносабатлари яқин орада аввалиги ҳолига қайтмайди, дейди мухбиримиз.