29 June 2010
06:08 -
Вақтли ҳукумат “ўзбек” сўзидан ҳам қўрқади: Қирғиз-Ўзбек Университетининг номи ўзгартирилди
Жалолободдаги Қирғиз-Ўзбек Университетининг Илмий Кенгаши кечаги мажлисида университетга янги ном берибди. Энди у Марказий Осиё Университети деб аталади. Сўнгги ойлардаги воқеалар ҳисобга олинмаса, университет номининг ўзгариши, балки, катта сиёсий аҳамиятга эга бўлмасди.
Аммо, маълумки, бу Университетни Қирғизистондаги ўзбеклар диаспорасининг лидерлигига даъво қилиб келган Қодиржон Ботиров яратган. Бу одам, кўринишидан, Вақтли ҳукуматнинг топшириғи билан, Қирғизистондаги ҳамма ўзбеклар Вақтли ҳукуматни қўллаб-қувватлайдилар деган таасурот қолдиришга роса уринди ва асосан Боқиев тарафдори бўлган жанубий қирғизлар билан ўзбеклар ўртасида сиёсий қарама-қаршилик кучайишига сабабчи бўлганлардан бири бўлди. «Ҳаракат» сайти мухбирлари Қодиржон Ботировнинг бу ишлари ўзбекларни катта фожеларга етаклаши мумкин деб башорат қилдилар ва ростдан ҳам шундай бўлди.
Ҳозир, Қодиржон Ботиров Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларнинг оловланишига сабабчи бўлганлардан бири сифатида қидирувга эълон қилинган, ўзи қаердалиги маълум ҳам эмас.
Ҳеч қандай шубҳа йўқки, Университетнинг номини ўзгартириш ҳақидаги буйруқ Бишкекдан келган. Илмий Кенгаш эса, бу буйруқни қонунлаштирган, холос. Бу – ўзбекларнинг мавжуд шароитдаги навбатдаги хатосидир.