28 June 2010
09:09 - Торонтода G20 саммити резолюция қабул қилиш билан битди
Жаҳон молиявий системасида бошланган инқироздан чиқиш йўлларини қидириш ва мувофиқлаштирилган қарорлар чиқариш мақсадида 2008 йилдан бери ҳар йили бир марта ўтказилаётган энг кучли 20 мамлакат раҳбарларининг G20 саммити Торонтода умумий резолюция қабул қилиш билан кеча ўз ишини тамомлади.

Нефть қазиш жойларида бўладиган катта авариялар билан курашиш бўйича тажриба алмашиш лозимлигидан тортиб, наркотрафикка қарши биргаликда курашишгача бўлган катта спектрдаги масалалар тилга олинган йиғилишда, табиий, асосий мавзу иқтисодий ва молиявий кризисдан чиқиш йўлларини муҳокама қилиш бўлди. Самитининг ниҳоий резолюциясида кризисдан чиқиш барқарор эмаслиги тан олинган, ҳар бир давлат бюджет дефицитидан қутилиш йўлини ўзи белгилаши тўғри бўлиши эътироф этилган ва ҳокозолар. Ер юзида 90 миллион одамни қашшоқликдан чиқариш учун 4 триллион доллар сарфлаш эвазига 52 миллион иш жойи яратишга келишилган.

Яъни, бир томондан қаралса, саммит сафсатабозлар йиғилишига ўхшаб кўринади, иккинчи тарафдан, бу мураккаб ва хаосга қараб кетаётган дунёни маълум бир доира ичида ушлаб туриш мақсадида, ҳеч бўлмаса, бундай йиғилишлар ўтказиб туришдан бошқа йўл йўқлиги исботланади.

Кейинги саммит 2011 йилда Жанубий Кореяда бўлади, 2012 йил саммитининг жойи ҳам белгиланган. 2013 йил саммити ўтказишга Туркия ва Россия даъвогар бўлаётгани ҳам эълон қилинди. Бу хусусда қарор кейинги йил саммитида олинса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону