28 June 2010
12:48 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Жасур ўзбек халқи жафокаш бўлди, жасур бўладиган вақт етди
Мен гапни тарихдан бошламоқчиман. Чунки ўзим тарихчиан.

Ўрта Осиёни небир босқинчилар вақтинча ўзларига тобе этиб, юртимизни босиб олмаган. Лекин шу юртнинг ақлли, жасур ўғлонлари, беклари, саркардалари биргалашиб босқинчи келгиндиларга қақшатгич зарба бериб юртимизни озод этишган. Ота-боболаримиз учун эл-юрт қадри ширин жонларидан азиз бўлган.

Юз йилдан зиёд руслар мустамлакаси бўлиб яшадик. Тарих тақозаси билан мустақил мамлакат бўлдик.

Мустамлакалик даврида русларнинг оғзига қараб, ўшаларнинг буйруғи билан яшадик. Ўзбекистоннинг ўзида деярли 27 млн ўзбек халқи мавжуд. Армиянинг, ички ишларнинг ва бошқа стратегик объектларнинг 80-90%ини ўзбеклар ташкил этади. Бу, албатта, табиий ҳол. Ахир Ўзбекистоннинг мустақил бўлганига салкам 20 йил бўляпти. Нима учун ўз юртимизда хўрланиб, камситилиб юришимиз керак. Энг оғир меҳнатни қиладиган ҳам ўзбек, таёқни еб қамаладиган ҳам ўзбек, йиғлаб юрадиган ҳам ўзбек.

Бунинг асосий сабаби ўзбек халқининг бирикмаслигида деб тушунаман.

Келиб чиқиши Оқдарё туманининг Тавоқтарош қишлоғидан бўлган Ислом Абдуғаниевич ва бир гуруҳ форсийзабонлар бирлашиб ўзбекларнинг ақлли сиёсатдонларини, диндорларини, лидерларини, зиёлиларини йўқ қилиб юбораяпти. Жуда раҳми келса умрбод зиндонга ташлаяпти.

Илгари қора тобоқ, қошиқ ва чўмичларни мўлтонилар ясашган.

Дарахт айтар экан: «Болтанинг қўлиданку ҳеч иш келмайди, афсус, мени кесиб йиқитадиган - ўзимдан чиққан унингдастаси!».

Президент ва унинг атрофидаги бир гуруҳ форсийзабоннинг ҳам қўлидан ҳеч нарса келмайди, агарки ўзимиздан чиққан «даста»лар халқ томонида туриб, ўз халқини ҳимоя қилиб турса.

Айримлар Ислом Абдуғаниевични беғараз киши деб айтишади….

Илгари бир хон ўзини сахий, халқпарвар қилиб кўрсатиш учун, жар солиб, халққа ош бераман, тўйганларингизча еб-ичиб кетинглар, дебди. Эртасига халқ хоннинг қўрғони томон келабошлабди. Хон қуруқ қозоннинг остига ўт ёқиб, капкир билан тақара-туқур шовқин чиқариб, хизматкорлар қўрғоннинг ичида овозларини чиқариб юришар эмиш. Хонинг 5-6 та қопанғир итлари бўлиб, улар бўш қуйиб қуйилаган эмиш.

Одамлар хон қўрғонига яқинлашса, хоннинг итлари одамларга ташланиб, уларни қўрғон дарвозасига яқинлаштирмас эмиш. Шунда авом халқ дер эмиш: «Хонимиз одамшаванда, сахийкуя, ана у итлари ёмон-да».

Айрим кишиларнинг бошига иш тушса президентга, судга ва бошқа давлат идораларига мурожаат қилишади. Холбуки, итларнинг эгаси хонку.

Азиз юртдошлар, йиғлаб юрадиган вақт ўтди. Темур бобога ўхшаган бир ўғлон тарбиялаб, ўша инсон орқасидан эргашиб ҳақиқий мустақил бўлайлик. Ахир, армия катта куч-ку. Армиянинг асосий забардаст зобитлари ўзбеклар-ку. Уларнинг ҳаммаси ҳам болтанинг сопи эмасдир! Халқ ориятини, ғурурини, номусини эъзозласалар керак! Ҳарбийлар ёппасига виждонларини пулга алмаштирмагандир.

Мақол бор: «Мўлтонидан ботир чиқса, ўз чодирини чопар». 2005 йил 13 май жума куни халқ ўз дардини айтиш учун Бобур майдонига тўпланганида И.Каримовнинг буйруғи билан отилди. Мақолнинг исботи.

Мана 2010 йилнинг11 апрел кунидан бери Қирғизистонда ўзбек халқини қириб ётибди. Президентимиз эса бу қирғизларнинг ички иши, дейди. Дейлик, бир қутурган ит маҳалла ёки қишлоққа келиб болаларни, ҳайвонларин тишлаб озор бериб турса, қуролли овчи бул қутурган итнинг иши, деб лоқайд бўлиб турса, инсонликка тўғри келадими?

Қирғизистонда русийзабонлар ҳам бор. Агар русларни шундай қирғин қилишсин-чи, Москва шу зоҳати армиясин қирғизистонга киритган ва айбдорларни дарҳол топиб жазолаган бўлар эди. Қўшни давлатлардаги ўзбеклар қириладими, озорланадими, азият чекадими булар И.Каримовни қизиқтирмайди, ичини ачитмайди. Шундан ҳам Ислом Абдуғаниевичнинг қайси миллатга мансублигини билиб олса бўлади.

Ривоят.

Иккита дўст чўлда адашиб қолибди. Шунда улардан бири агар тирик қолсам, эл-халққа астойдил хизмат қиламан, дебди. Иккаласи ҳолдан тойиб ўлар ҳолатда йўл юриб келаётса узоқдан минора кўринибди. Хурсанд бўлиб, минора томон юриб шаҳар дарвозасига етиб келибди. Икки жўра шаҳар дарвозасидан киришлари билан у ердаги халқ жўралардан биринчи кирганини подшоҳ кўтариб бошига тож кийгизибди. Шунда икки жўра бунинг сабабини сўрабди. Оломон айтибдики, подшоҳимиз оламдан ўтиб, подшоҳликка талашиб қолдик, у ҳеч биримизга насиб қилмади. Охир шул қарорга келдикки, шаҳар дарвозасидан кирган биринчи кишини подшоҳ кўтарамиз. Мана шу биринчи киши сизлар бўлдингизлар, подшооҳлик сизга насиб қилди, дейишибди.

Иккала жўра бири подшоҳ, бири вазир бўлиб, олти ой давлатни одилона, яхши бошқаришибди. Олти ойдан сўнг подшоҳ халқни шундай эзиб азоб бера бошлабдики, бунга ҳатто ўзининг вазир дўсти ҳам чидай олмабди. У подшоҳ дўстидан: «Нега халққа бунчалик азоб беряпсан, бошда ваъданг бундай эмас эдику» деб сўрабди. Подшоҳ бунга жавоб бериб, «Мен бу элнинг ақлини киргазаяпман, бундан кейин кўринган одамни подшоҳ этиб кўтармайди» дебди.

Баъзан мен ҳам ўйланиб қоламан, бу И.Каримов ҳам ўзбек халқининг ақлини киргизмаяптимикан, деб.

Яқинда Россия телеканалларидан кўриб қолдим. Венесуелада бир бой бутун бойлигини Венесуела давлатининг озодлиги учун сарфлаб, уни озодликка эриштирган, ҳозирги кунда ўша бойнинг бронза ҳайкали ўрнатилган бўлиб, Венесула президенти гвардияси аскарлари саф тортган ҳолда шахдам қадамлар билан ҳар куни, давлат мадҳияси садолари остида, шу ҳайкал ёнидан тантанали равишда ўтар экан. Кошки эди биздан ҳам шунақанги ўз эли ҳақида қайғурадиган халқпарвар, сахий бойлар чиқса, ўз мол-давлвтини ватан, халқ озодлиги учун сарфласа. Аллоҳ бундай кишилардан бу дуне-ю у дуне рози бўлар эди. Чунки ҳозир ноҳақ қамоқларга ташланган минглаб инсонлар уларнинг ҳақига дуо қилган бўлар эдилар.

Мен ўзбек халқига ва бошқа миллатларнинг адолатпарвар вакилларига мурожаат қиламан. Келажагимиз бўлган болаларимиз ва халқимиз манфаати йўлида амалий ишга ўтайлик. Ҳудо берган жонни унинг ўзи олади. Андижонда минглаб биродарларимиз шаҳид кетди, Қирғизистонда минглаб биродарларимиз ўлдирилмоқда, қанчалаб тобутлар Россиядан келмоқда.

Ўлимдан қўрқиб йуғлаб юриш ўзбек халқига ярашмайди. Яхшиларга қолқон, ёмонларга қилич бўлайлик. Биз ахир катта халқ ва ката салоҳиятга эга кучмиз. Суворов айтганидек, бу халқни довюрак қилиб тарбияласак у енгилмас кучга айланади. Темирни ҳам тобланса у пўлатга айланади. Ўзбек халқида ҳам халқни тоблаб пўлатга айлантира оладиган усталар минглаб топилади.

Қўшни мамлакатларнинг президентлари ўз туб миллатларидан сайланиб давлатни бошқармоқда. Ўзбекистонда эса бир гуруҳ келгидилар бирлашиб, Конституцияга хилоф равишда ҳокимиятни эгаллаб олиб давлатни бошқармоқда. «Олма пиш, оғзимга туш!» деб юраверсак Каримовдан сўнг яна бир келгинди президентликни эгаллайди. Шундай экан, ўзбек миллати бош кўтариб, армиямиз кўмагида бирлашиб давлатни эгаллаш фурсати етди. Йиғлаб юриб ўлиб кетгунча, қўлга қурол олиб қасос билан яшаш афзал эмасми.

Ювош бўлсак таёқ еб ўлиб кетаверамиз Қирғизистондаги , Андижондаги ўзбекларга ўхшаб. Катта, кучли ҳўккизни хоҳлаган томонимизга етаклаб ишимизни қилдирамиз, чунки у жонивор ювош-да. Кичкина бингак – сариқ аричага тегиниб кўрингчи, у шундай чақадики, олдига тушиб қочасиз.

Ювошликни йиғиштириб, қўрқмас, жасоратли халқ бўлиш биз учун Ватан, келажак авлодларимиз олдидаги муқаддас бурч, бамисоли беш вақт намоз каби, ҳам қарз ҳам фарздир!

Қўчқор Шербеков
Самарқанд вилояти

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону