27 June 2010
21:13 - Ҳаводан ҳужум натижасида Покистонда 13, Афғонистонда 8 жангари ўлдирилди
Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош қисмида учувчисиз учоқнинг бомбали ҳужуми натижасида 13 жангари ўлдирилди. Афғонистоннинг шимолида учувчиси бор бўлган учоқнинг бомбали ҳужуми 8 кишини ўлдирган. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга асосланиб хабар тарқатган жаҳон агентликларига кўра, ўлганларнинг ҳаммаси ё Ал-Қоида ё Толибон жангариларидир.

Йил бошидан бери Покистонда бу каби ҳужумлар натижасида камида 600 жангари ўлдирилган, уларнинг ичида Толибоннинг энг юқори даражали раҳбарлари ҳам бор.

Айни замонда июнь ойи НАТО қўшинлари учун ҳам ўта талафотли бўлган айтилмоқда. Шу ой ичида камида 91 НАТО аскари, уларнинг 54 нафари АҚШлик, ҳалок бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону