27 June 2010
19:35 - Қирғизистонда референдум Совет замонида ҳам бунчалик тартибли ўтмаган бўларди
Мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари билдиришича, қирғизистонликлар бугунги референдумда ҳеч бир замон кўрилмаган даражада фаоллик ва тартиб намойиш қилмоқдалар. Эрталабдан ҳамма сайлов участкалари говжум, ҳамма халқаро кузатувчилар сайлов қонун-қоидалари ҳеч бузилмаётганини билдирмоқдалар.

Ҳатто Ўш ва Жалолободда ҳамма нарса жойида. Уй-жойи ёниб кетган одамлар ҳам ўз ҳужжатлари билан келиб, овоз беришмоқда. Чунки, ўзбеклар ҳам, қирғизлар ҳам, бир неча кун аввалги қонли воқелар давомида ўз яқинларининг ўлимини олдини олишмолмаган бўлса ҳам, ёнаётган уйларидан ҳужжатларини олиб чиқишга эришиган. Тўғрида, ахир улар ўша пайтда ҳам биринчи навбатда фуқаролик бурчларини ўйлашарди, референдумга ҳужжатсиз киритилмаслигини билишгани сабабли, аввал ҳужжатларини сақлашга интилишган ва сақлашган.

Ҳукуматнинг расмий маълумотларига кўра, мақаллий вақт билан соат 15 гача (Тошкент вақти билан 14:00) 42,98% сайловчи рефрендумда овоз берган. Фақат шу рақамгина сайловчиларнинг фаоллиги Совет замонининг кўрсатгичларидан бироз паст эканлигини кўрсатмоқда, холос.

Баъзи вилоятлар бўйича соат 15:00 га қадар референдумда қатнашиб бўлганларнинг фоизи қуйидагича бўлибди:

Иссиқ-кўл – 49,43
Чуй – 53,7%
Талас – 47,3%
Норин – 45,7%
Жалолобод – 35,4%
Ўш – 38,14%.

Ҳа дарвоқе, референдум кунидаги тартиб ва интизом референдумдан кейин ҳам давом этишини таъминлаш мақсадида, эртадан бошлаб 10 августгача Қирғизистоннинг жанубида комендантлик соати қайтдан ўрнатилишини Вақтли ҳукумат раиси, референдумдан кейин мамлакат президенти ҳам бўладиган Роза Отунбаева эълон қилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону