28 June 2010
00:22 - Қирғизистонда референдумда овоз бериш тамомланди, ўзбеклар учун янги тарихий давр бошланди
Маҳаллий вақт билан соат 20:00 да (Тошкент вақти билан 19:00) Қирғизистонда сайлов участкалари бекитилди, референдум битди.

Қирғиз расмийлари соат 15 га қадар 42,98%, соат 18 қадар 55,91% сайловчи рефрендумда овоз бериб бўлганини эълон қилишган эди. Аслида, бу рақамлар муҳим ҳам эмас, чунки Вақтли ҳукуматининг навбатдаги коммунистча декретига кўра, референдумни бўлиб ўтди деб ҳисоблаш учун унда қанча одам қатнашганининг фарқи йўқ.

Референдум натижалари, яна ўша ноқонуний Вақтли ҳукуматнинг декрети бўйича бўлса керак, бир ҳафта ичида расман эълон қилиниши керак. Табиий, кўпчилик янги Конститцияни қўллаб-қувватлади, Роза Отунбаева президент бўлди деб эълон қилинади. АҚШ, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари “халқнинг иродаси билан” президентлик курсисига ўтирган Роза Отунбаевани табриклашади. Қирғизистондаги ўзбеклар эски муаммолар ичида қолаверишади. Янги президент уларни чалғитиш учун ҳеч бир амалий аҳамияти бўлмаган бир нечта қонун ва фармонлар ҳам чиқариб қўяди.

Қирғизлар учун бу референдум ҳам, ундан кейин бўладиган парламент сайловлари ҳам, ҳеч нарса ўзгартирмайди. Ўзбекистон ва Қирғизистондаги вақтли ҳукуматларнинг саъй-ҳаракатлари билан подага айлантирилган, ғурури синдирилган ўзбеклар учун эса, янги тарихий давр, ғурурни тиклаш, қадни ростлаш, оёққа туриш даври бошланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону