23 June 2010
23:34 - Қирғизистоннинг бугунги аҳволи: Ўшда сайлов комиссияси аъзоларидан 6 ўзбек аёли ўғирлаб кетилди
Қирғизистоннинг бугунги аҳволи: Ўшда сайлов комиссияси аъзоларидан 6 ўзбек аёли ўғирлаб кетилди

Қирғизистон Марказий Сайлов Комиссиясининг аъзоси Жаркин Бапановага асосланиб хабар тарқатган 24.kg агентлигина кўра, бугун куппа-кундуз куни Ўш шаҳрида маҳаллий сайлов комиссиялари аъзоларидан 6 киши ўғирлаб кетилган. Уларнинг ҳаммаси ўзбеклар.

Маълум бўлишича, 126 кишини референдум ўтказиш масалалари бўйича тренинг ўтказиш учун шаҳар мактабларидан бирига тўплашган. Тренингдан кейин сайлов комиссияларининг аъзолари қандайдир ҳужжатлар олиш учун шаҳар сайлов комиссиясига қараб юришган. Шу пайтда бир қаёли улардан 7 нафарини гаровга олган, сўнгра улардан бирини қўйиб юборган, бошқаларни эса номаълум томонга олиб кетган.

Қандай қилиб бир аёл 7 аёлни гаровга олгани, қандай қилиб уларни олиб кетгани хабарларда айтилмайди. Одамларнинг фикрича, қирғизлар шундай йўллар билан бўлса ҳам, ўзбекларни ўлдиришни давом эттирмоқчилар.

Вақтли ҳукумат жанубда вазият назорат остига олингани, референдум зтказиш учун шароит борлигини гапирса ҳам, аслида, ундай эмаслигини бу воқеа ҳам кўрсатмоқда. 6 ўзбек аёлининг аҳволи ҳақида ҳали ҳеч қандай хабар йўқ.

Масаланинг бошқа томони ҳам бор, дейди Ўшлик мухбиримиз. Охирги кунларда минглаб ўзбеклар Вақтли ҳукуматнинг ўлдирилди. Референдум эса, шу ҳукуматни қонунлаштириб олиш учун ўтказилмоқда. Ўзбеклар бундай референдумда иштирок этмасликлари ва унинг натижаларини тан олмасликлари керак. Бу аёллар эса, Вақтли ҳукуматга ёрдам бериб, унинг референдумини ўтказиб бермоқчилар.

Сайтимиз мухбирлари Қирғизистон жанубидаги ўзбекларни огоҳлантириб, Вақтли ҳукуматни қўллаб-қувватлаш уларни фожеага олиб боришини айтгандилар. Башорат қилинган фожеа бўлди. Ўзбеклар яна ўша хато йўлдан кетаётганларини тушуниш қийин.

Сўнгги соатда тарқатилган хабарга кўра, ўзбек аёллари шаҳар комендатураси ёрдамида озод қилинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону