24 June 2010
00:42 -
Ярадор ўзбеклар Қирғизистон касалхоналарига кўчирилади, биз қорамол бўлмасак, қорамол нима ўзи?
Қирғизистон ахборот воситаларида тарқатлган хабарлардан бирида айтилишича, Ўзбекистонга қочиб келган ўзбеклар ўз уй-жойларига қайтишга бошлаши билан, Ўзбекистон касалхоналарига ётқизилган Қирғизистонлик ўзбек ярадорлар ҳам Қирғизистон касалхоналарига жўнатилар эмиш.
Ўзбекистион ўзбекларига нима бўлди ўзи? Ўзбек докторлари ичида Ўзбекистон ҳукуматининг бу манқуртча қарорига қарши исён қиладиган мардлар йўқми? Ахир бутун дунёда қўшнилар бошига бало тушса атофдагилар ёрдамга отилади. Ярадорларни ўз мамлакатларига олиб келиб даволашади. Улар бошқа миллат вакили бўлса ҳам. Шу кунларда Россия қирғизистонлик ярадорларни Москвага олиб келиб даволамоқда. Биз эса, ўз миллатдошларимизни ўз касалхоналаримиздан улоқтирмоқчимиз. Аслида, Қирғизистон касалхоналаридан ярадорларни олиб келиб, Ўзбекистонда даволашимиз керак-ку!
Ўзбеклар қорамолга айланганини гапираётган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ҳақли эмасми? Биз ўзи миллатмизми? Ҳозрча, миллат эканлигимизни кўрсатмаяпмиз-ку!
Шундоқ биқинимизда юзлаб, балки, минглаб, ўзбеклар ўлдирилди. Бу хусусда Ўзбекистонда биронта хабар берилмади. Минглаб ўзбек журналистлари ичида бу ҳолга исён қилган битта эркак журналист топилмади. Шуми миллатлигимиз?
Биз қорамол бўлмасак, қорамол нима ўзи?