23 June 2010
14:14 - Қирғизистон армияси назоратни қўлга оляпти эмас, Ўшни босиб олмоқда
Машҳур New-York Times газетасининг кечаги сонидаги Ўш вилоятида қирғизларнинг ўзбекларга қарши қатлиомига бағишланган мақолада “Қирғизистон армиясининг вилоятни назорат остига олиши - босиб олиш операцияси каби бўлмоқда” деб ёзади.

Ҳақиқатда шундай бўлганини, яъни қирғиз армияси бундан бир неча кун аввал қирғиз эстремистлари ўзбекларга қарши қилган ишларини давом эттираёганини Қирғизистон мустақил ахборот воситалари ҳам ёзмоқда. Масалан, бугун “24.kg” агентлиги Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳусейнбой Салиевнинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Аскарлар уйларга бостириб кириб, одамларни калтаклашди, уйларни талашди. Аёлларнинг олтин тақинчоқларини зўрлаб олиб қўйишди. Нима учун бундай қилишади? Ҳамма нарсани қонун йўли билан қилса бўлардику. Оқсоқолларни чақириб, уларнинг гувоҳлигида тинтув ўтказиш керак эди. Улар ўз ҳаракатлари билан одамларнинг жонини чиқаришмоқда, шундоқ ҳам таранг бўлган вазиятни баттар қилишмоқда.”

У аскарлар маҳаллий аптекани талашгани ва “Тез ёрдам” машинасини ёқиб юборишганини ҳам айтган. Хусейнбой Салиевнинг гапларини “Фуқаролар коррупцияга қарши” номли ҳуқуқ ҳимоячилар марказининг раҳбари Толекан Исмаилова ҳам тасдиқлайди. Унинг айтишича, бугун Ўшдаги “Шейит бобо” маҳалласида “тозалаш” операцияси ўтказилмоқда.

Шу маҳалладги воқеаларни ўз кўзи билан кўрган Малик Наматбаева йиғлаб туриб шундай дейди: “Бир қизнинг буюмларини тортиб олишаётганда, мен уни ҳимоя қилмоқчи бўлгандим, аскарлар мени калтаклашди. Бизнинг ҳамма эътирозларимизга “Сизлар шунга лойиқсиз” деб жавоб беришади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг “Қирғизистондаги ўзбекларан билан ишимиз йўқ” маъносидаги хоинларча сўзларидан руҳланган Қирғизистон Вақтли ҳукумати ўзбекларга уруш эълон қилди, дейиш мумкин. Дарвоқе, ёрдамни халқаро ташкилотлардан сўраган ва сайтимиз тарафидан қорамоллар деб аталган чет элдаги ўзбеклар яна ўша ташкилотларга мурожаат қилиб, дод-вой қилишса бўлмайдими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону