23 June 2010
13:49 - “Ҳаракат” сайти Фарғона телевидениеси нишонида
Фарғона вилояти телевидениеси махсус кўрсатув уюштириб, harakat.net сайти ва унда тарқатилаётган хабарларни уйдирмага чиқаришга интилди. Маълумки, сайтимизда авваллари “Ҳуррият”, сўнгра “Адолат” газетасининг Фарғонадаги мухбири бўлиб ишлаган журналист Аҳмаджон Эсонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбланиб суд қилингани, аммо суд даллиарни етарсиз деб ҳисоблаб, ишни қайтга терговга юборгани ҳақида хабарлар берилганди. Мухбирларимизга кўра, Аҳмаджон Эсонов маҳаллий доирадаги коррупцияга қарши курашган ва айнан шу коррупционерлар уни бадном қилишмоқчи.

Фарғона вилояти телевидениеси ҳам бу воқеага ўз муносабатини билдиришга ҳақли. Аммо, ҳали суди битмаган одамни суд ҳукмидан аввал жиноятчига чиқариб, унинг қамалишини амалда нақд қилиб қўйиш мутлақо хато. Телевидениедаги эшиттиришни олиб борган Муҳаммаджон Обидов эса, айнан шундай қилган. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини қўпол равишда бузиб, ҳали фирибгар деб топилмаган журналистни фирибгарга чиқарган бу кимса хорижий ОАВга қарши кураш гуруҳи фаоларидан биридир. Шуни ҳам эслатамиз, унинг саройга садоқати етарлича қадрланмаган. Парламент депутатлиги мандатини суиистеъмол қилиб, товламачиликни касб қилган бу қаламкаш ўз вақтида пойтахтдан қувилганди, депутатлик ваколатидан айрилганди.

Бироқ Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг Фарғона вилояти бўлимига жойлашиб олган Обидов ўзининг эски фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг бу галги нишони harakat.net сайти ва журналист Аҳмаджон Эсонов бўлди. Авваллари саройдаги садақага қаноат қилмай одамларни товлаб кун кечирган бу жирканч одам энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хизматига ўтган. У сўнгги кўрсатувини объективлик даъво қиладиган harakat.net сайти ижодкорларига баҳо бера туриб, қуйидаги сўзлар билан якунлади: “Айтганига амал қилмайдиган мулладан, устига китоб ортилган эшак афзалдир”.

Биз китоб орқалаган меҳнаткаш жониворни ҳақорат қилмаслик учун Обидовни ўз номи билан атаганимиз яхши. У бор-йўғи бир бечора одам, бурнининг олдида қирғизлар ўзбекларни сўяётгани ҳақида лавҳа тайёрлаш ўрнига ҳамкасбларига нисбатан иғво тарқатаётган шахсга бошқа қандай баҳо бериш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону