17 June 2010
20:53 - Собиқ “Бирлик”чи Бағдодда очлик акцияси ўтказмоқда
Собиқ сафдошимиз очлик эълон қилган Бағдод Ироқ давлати пойтахти эмас, Фарғона вилояти туманларидан бири. “Бирлик”чи эса Маъмуржон Азизов, ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргaнларидаги қонунсизликларга қарши қарийб 10 йилдан бери курашиб чарчамаган одам. У маҳаллий қурилиш ташкилотлари билан иморат қуришга 2001 йилда шартнома тузган, имрорати чала қолиб кетган. Қурувчиларни судга берган, прокурорга ёзган. Кишининг дардига қулоқ солмайдиган ўзбекистонлик ҳуқуқ муҳофазачиларининг аҳволи маълум, охири иш очлик эълон иқлишгача етиб келди.

Маъмуржон ака 15 июндан бери оч, уч кун бўлди, туз тотмайди. Бу ҳолдан хабардаор прокурор уни аҳдидан қайтаришга уринмоқда. Оч бўлмаган пайтда қорасини кўрсатиш тугул қабул қилмаган қонун ҳимоячиси “Бирлик”чини бир неча марта зиёрат қилиб кетди. Арзгўйнинг ўз уйида очилик эълон қилганини эшитиб мухбирларимиз бироз ҳайрон бўлганди, Маъмуржон ака бунга дарҳол изоҳ берди: ҳатто миршаблар тинчгина очлик эълон қилишга ҳам қўйишмайди, дарров олиб бориб тиқиб ташлашади. Шу боисдан уйда ўтирган яхши, деди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону